Италия қирғоқларидан 30 кишиниг жасади топилди
Муҳожирлар қайиғи қояларга урилиб, ҳалокатга учраган.

Италия жанубидаги Калабрия минтақасидаги пляжда 30 дан ортиқ одамнинг жасади топилди.
Муҳожирлар Италия жанубига етиб боришни умид қилиб, балиқчи кемасида йўлга чиққанди. Қайиқда 180 киши бўлган, 50 га яқин одам қутқарилган. Қолганларни қидириш давом этмоқда.
Дастлабки маълумотларга кўра, Эрон, Афғонистон ва Покистон фуқаролари кетаётган қайиқ денгизнинг тўлқини туфайли қояларга бориб урилган.







