Иқтисодиёт

Ҳарбий можаро фонида катта даромад кўрган банк: Раиффеисен нега Россияни тарк этмади?

Австрия молия институти уруш даврида катта фойда олишда давом этмоқда.

Ҳарбий можаро фонида катта даромад кўрган банк: Раиффеисен нега Россияни тарк этмади?

 

 

Raiffeisen банки РФ банк бозорининг энг “кексаʼ иштирокчиларидан бири ҳисобланади. 90 йилларда Россияда ўз бизнесини очган Австрия гиганти кейинги ўн йилликларда ўн минглаб ходимлари ва миллионлаб мижозлари билан мамлакатнинг асосий ўйинчисига айланди. 2022 йил 24 февраль, яъни Россиянинг Украинага кенг кўламли бостириб кирган кунидан сўнг, Raiffeisen'нинг таъсири хорижий компанияларнинг мамлакатдан оммавий чиқиб кетиши фонида кучайди.

 

Банк бошқалар қатори кетиш вариантини ҳам ўрганиб чиқди - аммо бу вақт ичида Кремль Россияни тарк этишга улгурмаган «дўстона» давлатларнинг йирик бизнеслари учун бундай сценарийни тўсиб қўядиган бир қатор қонунларни қабул қилди. Натижада, Raiffeisen мамлакатда ишлашда давом этмоқда ва ҳатто рекорд даражада даромад оляпти - лекин санкциялар чекловларини четлаб ўтиш учун банк фаолиятини ўрганаётган Ғарб регуляторлари ва сиёсатчиларининг эътиборини тобора кўпроқ жалб қилмоқда. "Financial times" журналистлари Кремль ва Ғарб бир вақтнинг ўзида унга босим ўтказаётган шароитда Raiffeisen'нинг рус бизнесини қандай бошқаришини ўрганишди.

 

Уруш даврида Россияда ишлаш Raiffeisen'га рекорд даромад келтирди. Аммо Украинада бу банк "қонли пуллар"да айбланмоқда.

 

Бой тарихга эга бўлган Австрия банки ҳақиқатан ҳам узоқ вақт давомида бошқа хорижий молия институтлари катта муваффақиятларга эришмасдан чиқиб кетган мамлакатда ривожланиш стратегиясини моҳирона қурган.

 

Аммо бир йил олдин ҳаммаси ўзгарди. Москванинг Украинага қарши агрессиясидан сўнг рус бозорлари Ғарб компаниялари учун зарарли бўлиб қолди, улар обрў ва ҳуқуқий хавфлар туфайли мамлакатни оммавий равишда тарк эта бошладилар. Бироқ, Raiffeisen кетиш билан боғлиқ муаммоларга дуч келди.

 

Шу билан бирга, мамлакатда ишларнинг давом этиши сезиларли дивидендлар олиб келди: ўтган йил охирида банк 3,6 миллиард евро фойда олди (2021 йилда бу кўрсаткич 1,4 миллиард эди) ва бу маблағнинг 2,2 миллиарди Россия ва Беларусдаги бизнесдан тушган.

 

Шу билан бирга 2022 йилнинг февраль ойидаги энг юқори кўрсаткичларга нисбатан Raiffeisen акциялари бугунги кунда 40 фоиздан кўпроққа арзонлашган. Ўтган ҳафта «Reuters» агентлиги АҚШ молия вазирлиги банкнинг Россиядаги фаолияти билан боғлиқ ҳолда аудит ўтказаётгани ҳақида хабар қилди. Департамент ҳали аниқ даъволар ҳақида маълумот бермади, аммо сигнал аниқ: ҳам регуляторлар, ҳам сиёсатчилар Raiffeisen'ни диққат билан кузатиб боришмоқда.

 

Украинанинг Венадаги элчиси Васил Химинетс январь ойида Raiffeisen'нинг Россиядаги даромадлари "қонга бўялганини" айтди. Дипломат банкнинг Украинада ҳалок бўлган россиялик ҳарбий хизматчиларга берилган кредитларни ҳисобдан чиқариш тўғрисидаги қонунга риоя қилишини шундай баҳолади.

 

Энди Raiffeisen Россиядаги бизнесини фақат Кремль рухсати билан сотиши мумкин

Чет элликлар Россия бозоридан оммавий равишда чиқиб кетганидан сўнг, Кремль қолган ўйинчиларни мамлакат ичида сақлаб қолиш учун бир қатор ҳаракатларни амалга оширди. Бош компанияларга дивидендлар тўлаш тақиқланади, шунингдек, «нодўст» мамлакатлар компаниялари томонидан Россия активларини сотиш тақиқланади - президент Владимир Путиннинг махсус розилигисиз буни амалга ошириб бўлмайди.

 

Raiffeisen раҳбарияти фақат битта потенциал харидор билан музокаралар олиб борган, аммо у ҳам муваффақиятсиз якунланган. Компания ҳатто акциядорларни энг радикал сценарий - Россия бизнесининг тўлиқ ҳисобдан чиқарилиши банк барқарорлигини бузмаслиги ҳақида огоҳлантирди.

 

Ҳозирча Raiffeisen Россия расмийларининг босими ва иккиламчи санкциялар хавфи ўртасида манёвр қилишда давом этмоқда. Уруш даврида банк РФнинг ўнга яқин йирик мижозлари, жумладан олигархлар ва корпорациялар билан алоқаларини узди. Шу билан бирга Raiffeisen 2022 йилда мамлакатдаги бизнесга кредит беришни 30 фоизга қисқартирди, раҳбарият буни катта ютуқ деб билади.

 

Raiffeisen 1990 йиллардан бери Россияда бизнесни жадал ривожлантирмоқда.

 

Австрия гиганти мамлакатдаги биринчи Ғарб банкларидан бири бўлиб, 1998 йилдаги инқироздан омон қолди ва ўз мавжудлигини кенгайтириш орқали бу афзалликдан тезда фойдаланди. Мисол учун, 2006 йилда Impexbank'ни  200 та бўлинмаси билан 563 миллион долларга сотиб олишга учун Raiffeisen'га бир ойдан камроқ вақт керак бўлди.

 

Бу позиция Raiffeisen'нинг ватани Австрияда қўллаб-қувватланади. Ҳукумат амалда банкка Россияни тарк этиш талаби билан босим ўтказмайди. Гап шундаки, Раиффеисен акцияларининг атиги 41,2 фоизи фонд биржасида сотилади, қолган акциялар эса мураккаб схема бўйича Австриядаги ҳудудий бўлинмалар тармоғига тегишли.

Дунё чуқур қайта қуриш жараёнларини бошидан кечирмоқда — Президент Шавкат Мирзиёев

Дунё чуқур қайта қуриш жараёнларини бошидан кечирмоқда — Президент Шавкат Мирзиёев

Президент Шавкат Мирзиёев Петербург халқаро иқтисодий форумининг ялпи йиғилишида нутқ сўзламоқда.

Тошкентда бир соатлик электр узилиши иқтисодиётга 3,5 млн доллар зарар етказиши мумкин

Тошкентда бир соатлик электр узилиши иқтисодиётга 3,5 млн доллар зарар етказиши мумкин

Айрим омиллар сабаб реал зарар бироз камроқ бўлиши, иккиламчи оқибатлар ҳисобга олинганда эса йўқотишлар каррасига ортиши эҳтимоли бор.

Май ойида сўм курси қандай ўзгарди?

Май ойида сўм курси қандай ўзгарди?

Апрелдаги мустаҳкамланишдан сўнг миллий валюта май ойида долларга нисбатан қадрсизланди. Сўмнинг кунлик тебранувчанлиги эса сезиларли ошди.

Ўзбекистоннинг давлат қарзи 2026 йил I чоракда 47 млрд долларга етди

Ўзбекистоннинг давлат қарзи 2026 йил I чоракда 47 млрд долларга етди

Мазкур миқдорнинг 85 фоизи ташқи, 15 фоизи ички қарз ҳиссасига тўғри келади.

Ўзбекистон илк бор халқаро IPО орқали 600 миллион доллардан ортиқ инвестиция жалб қилди

Ўзбекистон илк бор халқаро IPО орқали 600 миллион доллардан ортиқ инвестиция жалб қилди

“Ўзбекистон Республикаси Миллий инвестиция жамғармаси” акциялари Лондон ва Тошкент фонд биржаларида оммавий савдога чиқарилди.

Қозоғистоннинг Евроосиё банки Ўзбекистондан чиқиши ортидан миллиардлаб зарар кўрди

Қозоғистоннинг Евроосиё банки Ўзбекистондан чиқиши ортидан миллиардлаб зарар кўрди

Зарар инвестициялар қадрсизланиши натижасида юзага келган.

Ўзбекистонда ташкилот ва муассасалар 178,1 трлн сўмлик солиқ ва божхона имтиёзларидан фойдаланди

Ўзбекистонда ташкилот ва муассасалар 178,1 трлн сўмлик солиқ ва божхона имтиёзларидан фойдаланди

143 205 та субъект солиқ имтиёзларидан, 15 346 та ташкилот божхона имтиёзларидан фойдаланган.

Ўзбекистонга 2026 йилда 53 миллиард доллар хорижий инвестиция жалб этилади

Ўзбекистонга 2026 йилда 53 миллиард доллар хорижий инвестиция жалб этилади

Президент барча раҳбарлар учун инвестиция сифати асосий мезон бўлиши шартлигини билдирди.

Ҳарбий можаро фонида катта даромад кўрган банк: Раиффеисен нега Россияни тарк этмади? | Zamon.uz