Жамият

Янги автотранспорт воситаларини рўйхатдан ўтказишда янги хизмат ишга тушди

Хизмат синов тариқасида ишга туширилгани айтилмоқда.

Янги автотранспорт воситаларини рўйхатдан ўтказишда янги хизмат ишга тушди

 

Эндиликда юридик шахслар Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган «Chevrolet» автомобилларини рўйхатдан ўтказишда ишончли вакил учун ишончномани Ягона портал орқали электрон расмийлаштириб, навбатдаги давлат рақам белгиси ва «техпаспорт» учун тўловларни ҳам масофадан амалга оширишлари мумкин. Бу bo‘yicha My.gov.uz да янги хизмат ишга туширилди

 

Бунинг учун аризачи қуйидаги маълумотларни тўлдириши керак:

 

  • янги автотранспорт воситасининг шартнома рақами;

  • автотранспорт воситасини рўйхатдан ўтказиш учун юридик шахснинг ишончли вакили маълумотлари.

 

Ариза босқичлари якунида автотранспорт воситасини давлат рўйхатидан ўтказишда Давлат рақам белгиси ҳамда техпаспорт учун 2 та тўлов устуни шаклланади.

 

Автотранспорт воситасининг давлат рақам белгиси учун тўлов:

—  Ягона портал орқали топширилганда миқдори — 450 минг сўм (1.5 БҲМ)

Автотранспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома учун тўлов:

—  Ягона портал орқали топширилганда миқдори — 210 минг сўм (0.7 БҲМ)

 

Шунингдек, тўловлар амалга оширилгач,маълумотлар Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматига юборилади. Якуний натижада ишончли вакил учун ҚР кодли ишончнома шаклланади.

 

Энди ишончли вакил Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг исталган бўлимига ташриф буюриши мумкин. У ерда инспектор томонидан автотранспорт воситаси маълумотлари аризадаги маълумотлар билан солиштирилади.

 

Шундан сўнг автотранспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома (техпаспорт) ҳамда Давлат рақам белгиси тақдим этилади.

 

Хизмат синов тариқасида ишга туширилган бўлиб, унга доир таклифларни хизматнинг исталган қадамида қолдириш мумкин.

custom img

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

custom img

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

custom img

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

custom img

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

custom img

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

custom img

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

custom img

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

custom img

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"