Дунё океанлари пластик чиқиндига тўлмоқда

Океанларда пластиклар миқдори 2005 йилга нисбатан 10 баробарга кўпайган. Кимёвий зарралар нафақат денгиз ҳайвонларида, балки одам организмида ҳам аниқланган.

Дунё океанлари пластик чиқиндига тўлмоқда

 

Олимларнинг ҳисоб-китобларига кўра, ҳозирда океанларда 171 триллиондан ортиқ пластмасса сузмоқда. Ушбу пластмасса балиқ ва денгиздаги биологик ҳаётини ўлдиради ва ҳатто инсон танасига тушади. Бу турдаги чиқиндиларни зарарсизроқ моддага айланиши учун бир неча асрлар керак бўлади.

 

2005 йилда океандаги пластик чиқиндилар сони 16 триллионга етган, ўшандан бери уларнинг сони 10 баравардан ошди. Дунё океанидаги пластик ифлосланишнинг янги баҳоси 1979 йилдан бери мавжуд бўлган маълумотлар таҳлили ва экспедиция натижаларининг комбинациясидан келиб чиққан.

 

Балиқ овлаш учун шишалар, қадоқлаш ва айрим предметларни тайёрлаш учун бир марта ишлатиладиган пластмасса қуёш нури ва механик жараёнлар таъсирида вақт ўтиши билан кичикроқ бўлакларга бўлинади.

 

Китлар, тошбақалар, балиқлар ва баъзи денгиз қушлари пластмассани озиқ-овқат деб адашади ва уларни еб юборади. Чиқинди ошқозонларида тўпланиб қолган жониворлар ҳалок бўлади.

 

Микропластмассалар шунингдек, ичимлик сувига ҳам киради, бунинг натижасида унинг зарралари ўпкада, томирларда ва ҳатто одам йўлдошида ҳам топилган.

 

Ҳозирча олимлар унинг инсон танасига қанчалик зарарли эканлигини аниқ айта олмайдилар.

 

2005 йилгача тўпланган маълумотларда пластмасса миқдорининг кўпайиши ёки камайиши тенденциялари кузатилмаган. Плимут университети профессори Ричард Томпсоннинг таъкидлашича, бу тахмин океанларнинг ифлосланиши ҳақида биз билган нарсаларга мос келади.

 

“Ҳаммага маълумки, океанда жуда кўп пластик бор. Биз зудлик билан ушбу муаммони ҳал қилишга қаратилган тадқиқотларни бошлашимиз керак”,— дейди у.

 

Океан пластмассасининг энг юқори контсентрацияси ҳозирда Атлантиканинг шимолий қисмида жойлашган. Баъзи йирик чиқинди тўплами бошқа жойларда, масалан, Тинч океанида ҳам топилган.

 

Океандаги пластик чиқиндилар янги муаммо эмас, лекин у ҳали тўлиқ ҳал этилмаган.

 

1980 йилларда бир қатор мажбурий халқаро шартномалар балиқ овлаш ва денгиз кемаларидан пластмассани ташлаб юборишни тўхтатишни талаб қилди.

 

Кейинчалик улар ихтиёрий келишувлар билан алмаштирилди, муаллифларнинг фикрига кўра, бу унчалик самарали бўлмаган.

 

Жорий йилнинг 5 мартида океанларни ҳимоя қилиш кунида “Очиқ денгиз тўғрисидаги шартнома” тузилди. Юздан ортиқ давлат йиллар давомида олиб борилган музокаралардан сўнг океанларни ҳимоя қилиш бўйича тарихий келишувга эришди.

 

Унга мувофиқ, Жаҳон океанининг 30 фоизи алоҳида давлатларнинг ҳудудий сувларидан ташқарида (унинг умумий майдонининг учдан икки қисмини эгаллайди) муҳофаза қилинадиган ҳудудга айланади.

 

Шартномада океанларни муҳофаза қилиш ва табиий ресурсларни тиклаш учун қўшимча маблағ ажратиш ҳам назарда тутилган.

 

Аммо тадқиқот муаллифларининг таъкидлашича, ечимлар океанларни тозалаш ва пластмассани қайта ишлашдан кўра, пластмасса ишлаб чиқариш ва ундан фойдаланишни қисқартиришга қаратилиши керак.

 

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.