Ваҳимадан қутуламиз

Ваҳима нима ва қандай пайдо бўлади?

Ваҳимадан қутуламиз

 

Сиз-у биз яшаб турган замонавий дунёда ваҳима қилишга сабаблар етарли. Йўллардаги қоидани назарга илмайдиган ҳайдовчилар, талабга жавоб бермайдиган техника, хуллас, ваҳимага олиб келувчи омиллар етарли.

 

Аммо қўрқувдан фарқли равишда ваҳиманинг аниқ предмети бўлмайди. Қўрқув айнан бирор нарса ёки ҳодисага нисбатан реакция бўлса, ваҳима сабабсиз пайдо бўладиган ҳолатдир.

 

Ваҳима олдида биз арзимаган нарсаларни ҳам катталаштириб, пашшадан фил ясаб юборамиз.

 

Олимлар ваҳимага сабаб бўлувчи омилларни 3 та гуруҳга бўлади:

 

Ўтмишдаги оғриқли тажриба

 

Эмоционал совуқ ёки ўта меҳрибон ота-оналар, синфдошларнинг мазаҳи – болаликдаги барча яралар ва хафагарчиликлар катта ёшда ташқарига чиқиб, ваҳима чақириши мумкин.

 

Ҳозирги ҳаётий ҳолат

 

Одатий ҳаётдаги ҳар қандай ўзгариш ваҳимага сабаб бўлиши мумкин: иш, молиявий муаммолар, ноаниқлик ҳисси, ёлғизлик, яқинларни йўқотиш —  катта ҳаётда учраши мумкин бўлган ҳолатлар ички босимни янада ошириб юбориши мумкин.

 

Жисмоний ва руҳий саломатлик билан боғлиқ муаммолар

 

Касалликлар, доимий стресс, депрессия қўрқувларимиз юзага чиқиши учун ажойиб имконият. Масалан, диабет билан оғриган инсонлар доимий равишда қондаги қанд миқдорини назорат қилиши керак, бу уларнинг ҳисларига ҳам таъсир қилади.

 

Бефарқ қолдириш мумкин бўлмаган белгилар

 

Ташқаридан жуда босиқ кўринган, ҳаёт синовларига осонгина қарши тураётгандай кўринган одам ҳам қўрқув ва ваҳимага тушиши мумкин. Ваҳиманинг бир қанча тури мавжуд. Уларни умумлаштириб турувчи жиҳати – хавф туғдирмайдиган вазиятда ҳам доимий юқори хавотирдир.

 

Бундай ҳолатда организм биздан “Қоч! Ўзингни қутқар!” деб буйруқ беради ва адреналин ва норадреналин ишлаб чиқаради.

 

Ваҳима босганини қандай билиш мумкин?

 

·         Хавф яқинлашаётдаги ҳисси

·         Юрак уриши ва нафас олиш тезлашиши, терлаш, мушаклардаги босим

·         Диққатни жамлаш қийинлашиши

·         Уйқу бузилиши

·         Ошқозон-ичак трактидаги муаммолар

·         Ваҳима чақирувчи нарсалардан қочиш.

 

Ҳаракатни бошлаш учун ўзингизга қуйидаги саволларни бериб қўринг:

 

·         Доим босим остида, асабий ва хавотирдамисиз?

·         Хавотирда эканингиз иш ёки ўқишингизга, оилавий ҳолатингизга таъсир қиладими?

·         Қўрқувларингиз ўринсиз эканини ўзингиз тушунасиз-у, аммо унга қарши кураша олмайсизми?

·         Бирор ишни бажармасангиз ёмон оқибатларга олиб келишига ишонасизми? Масалан эшик қулфланганини қайта-қайта текшириш.

·         Сизни хавотирга солгани учун одатий ҳаракатлардан воз кечасизми?

·         Кутилмаганда ваҳимага тушасизми?

·         Хавф сизни ҳар бурчакда кутиб тургандек туюладими?

 

Агар юқоридаги саволлардан бирортасига “ҳа” деб жавоб берган бўлсангиз, ваҳима сизга таниш ҳолат. Агар ижобий жавоблар кўп бўлса, ниманидир ўзгартириш вақти келганини билдиради.

 

Ваҳимани камайтириш учун қуйидагиларни қўллаб кўриш мумкин:

 

·         Чой ва қаҳва истеъмолини чекланг.

Гап шундаки, кофеин нерв тизимини фаоллаштириб, асабий ҳолатни кучайтиради.

·         Телефондан узоқроқ туринг.

Янгиликлар, ижтимоий тармоқлар, ахборотнинг катта оқими мияга босим бериб, ваҳимани кучайтиради.

·         Бир вақтда ухланг ва уйқудан олдин ёғли таом еманг.

Уйқу етишмовчилиги ва зарарли таомлар ваҳимали хаёллар туғилишига сабаб бўлади.

·         Доимий равишда машқ қилинг

 

Камҳаракатлик ваҳима ва ланжликка олиб келади. Йога, пилатес ёки шунчаки сайр ҳам бизни тонусда сақлайди.

 

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ваҳимадан қутуламиз | Zamon.uz