Ўзбекистон

“Тез ёрдам” машиналари сунъий йўлдош орқали мониторинг қилинади

Бу бўйича ССВ маълумот берди.

“Тез ёрдам” машиналари сунъий йўлдош орқали мониторинг қилинади

 

“Тез ёрдам” машиналари учун GPS ёрдамида сунъий йўлдош мониторинги тизими йўлга қўйилмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

 

Қайд этилишича, бундан 6-7 йил аввал тез тиббий ёрдам тизимида 1868 та автомашина бўлган. Бугун 2865 та автомобиль аҳолига сифатли хизмат кўрсатяпти. Шунингдек, махсус автомашиналар парки 60-70 фоизга янгиланди. Фойдаланилаётганига 8 йилдан ошган автотранспорт воситаларини замонавийларига алмаштириш ишлари эса босқичма-босқич давом эттириляпти.

 

Шунингдек, тизимдаги эскирган автоуловларни босқичма-босқич замонавийларига алмаштириш чоралари кўрилади.

 

Унга кўра, аҳолига янада сифатли тиббий хизмат кўрсатиш мақсадида “Тез ёрдам” учун яна 1000 дона А тоифали замонавий автомашина харид қилиниши кўзда тутилган. Ушбу мақсадда Осиё тараққиёт банки лойиҳаси асосида кредит маблағлари ажратилган. Бу орқали тизимдаги “Damas” автомобиллари тўлиқ янгиланади.

 

Шунингдек, олис ва чекка ҳудудлар, тоғли ва чўл минтақаларида ушбу соҳани ривожлантириш, тизим ходимларининг хизмат кўрсатиш имкониятини ошириш мақсадида махсус йўлтанламас автомобиллар олиб келинади.

 

Жорий йил “103” хизматида ягона Call-марказ ташкил қилинади. Соҳада комплекс ахборот тизимларини жорий этиш мақсадида уларда ягона интеллектуал чақирув платформаси яратилади. Шу билан бирга, хизмат автотранспортлари учун GPS ёрдамида сунъий йўлдош мониторинги тизими йўлга қўйилмоқда.

 

custom img

Энергетика лойиҳаларини режалаштириш тизими ўзгартирилади: янги бошқарув модели таклиф қилинди

Эндиликда энергетика лойиҳалари, энг аввало, иқтисодиёт, аҳоли ва ҳудудларнинг истиқболдаги эҳтиёжидан келиб чиқиб шакллантирилади.

custom img

Тиббиёт чиқиндиларини йўқ қилишдаги муаммолар: соғлиқни сақлаш вазирига сенатор сўрови юборилди

Тиббиёт чиқиндиларини ёқиш, маиший чиқинди сифатида санитария-тозалаш корхоналарига топшириш ҳолатлари аниқлангани қайд этилди.

custom img

2030 йилгача янги подстанциялар қурилади: 5 минг километрлик электр тармоғи барпо этилади

Бу янги электр станцияларини энерготизимга улаш, ҳудудлар ўртасида қувват алмашинувини кенгайтириш имконини беради.

custom img

22 мингдан ортиқ сайёҳ: Франция Ўзбекистонга туристлар оқими бўйича Европанинг топ-5 мамлакатига кирди

Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 20,6 фоизга кўп.

custom img

5 ёшли қизга нисбатан жинсий зўравонлик: Наманганда боғча омбор мудири тарбияланувчи қизни зўрлади

Жабрланувчи боланинг қонуний манфаатлари Болалар омбудсмани томонидан кузатилмоқда.

custom img

150 мингта иш, 70 мингта бекор қилинган қарор: Президент маъмурий одил судловни янги босқичга олиб чиқиш таклифлари билан танишди

Маъмурий одил судловни ривожлантиришнинг янги босқичида 15 га яқин ҳуқуқий институтни жорий этиш таклиф қилинди.

custom img

ХДП Тошкентдаги жамоат транспорти тарифлари бўйича ўз позициясини билдирди

Тошкентда автобус ва метрода бир марталик электрон тўлов тарифини қарийб 47 фоизга ошириш таклифи муҳокама қилинаётган бир пайтда партия ўқувчилар учун имтиёзли тариф жорий этишни таклиф қилди.

custom img

Ўқувчини уриб, судраган: Тошкентда ўқитувчи ўқувчини калтаклади

Ўқитувчига ҳайфсан берилиб, меҳнат шартномасини бекор қилиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"