Аномал совуқ ортидан аномал иссиқ келмоқда. Ўзбекистон бунга тайёрми?

БМТ глобал исиш билан курашиш учун шошилинч чоралар кўришга чақирди.

Аномал совуқ ортидан аномал иссиқ келмоқда. Ўзбекистон бунга тайёрми?

 

Юртимизда 2023 йил ўзига хос тарзда бошланди... Ҳеч кутилмаганда, яна қаҳратон қишда аномал совуқ кириб келди. Аномал совуқ, аномал совуқ деган бир-биридан "совуқ" хабарлар кўпчиликни эсанкиратиб қўйди. Барча ҳудудларда қор ёғиб, ҳаво ҳарорати кескин тушиб кетди. Йўлларда музламалар пайдо бўлиб, транспортлар ҳаракати оғирлашди. Совуқ об-ҳаво сабабли ҳатто поездлар йўлда тўхтаб қолди, маҳаллий ва халқаро авиарейслар ҳам кечиктирилди.

 

Энг асосийси, табиий газ ва электр энергияси таъминотида том маънода инқироз юзага келди. Айниқса, пойтахтнинг кўплаб туманлари суткалаб газсиз ва электр токисиз қолди... Хуллас, бу йилги қаттиқ қиш Ўзбекистонни аномал совуққа тайёр эмаслигини кўрсатди. Ҳатто буни мутасадди раҳбарлар ҳам тан олди. аномал совуқданку, амаллаб чиқдик. Аммо энди аномал совуқ ортидан глобал исиш келмоқда. Яъни, БМТ глобал исиш билан курашиш учун шошилинч чоралар кўришга чақирди.

 

ИЎХЭГ раиси инсоният учун яшашга яроқли, барқарор келажакни таъминлаш учун шошилинч чоралар кўришга чақирди.

 

Етакчи олимлар БМТнинг Иқлим ўзгариши бўйича ҳукуматлараро экспертлар гуруҳи (ИЎХЭГ) томонидан 20 март, душанба куни янги ҳисобот эълон қилди. Унга кўра, ҳароратнинг кўтарилиши, табиий офатлар ва экотизимларнинг қайтарилмас деградацияси бутун дунёда инсон ҳаёти ва табиати учун тобора хавфли бўлиб бормоқда.

 

Ҳисоботда ҳозиргача глобал ҳароратнинг хавфли чегарадан 1,5 даражадан ошиб кетишининг олдини олиш бўйича қилинган саъй-ҳаракатлар «иқлим ўзгаришига қарши курашиш учун етарли эмас», дейди экспертлар, лекин ҳали кўп вариантлар мавжудлиги таъкидланади.

 

«Иқлим бўйича самарали ва адолатли ҳаракатни жорий этиш нафақат табиат ва одамларга йўқотиш ҳамда зарарни камайтиради, балки кенгроқ фойда келтиради», — деди ИЎХЭГ раиси Ҳёсеонг Ли.

 

Унинг сўзларига кўра, ҳисобот «кўпроқ амбицияли чоралар кўриш зарурлигини таъкидлайди ва агар биз ҳозир ҳаракат қилсак, барибир ҳамма учун яшашга яроқли, барқарор келажакни таъминлашимиз мумкинлигини кўрсатади».

 

ИЎХЭГ ҳисоботида Айтилишича, глобал исишни саноатгача бўлган даражадан 1,5 даража Цельсийда ушлаб туриш «барча секторларда парник газлар ташламаларини сезиларли, тез ва доимий равишда камайтиришни» талаб қилади. Улар аллақачон пасайиш босқичида бўлиши керак ва 2030 йилга бориб, 2015 йилги иқлим бўйича Париж келишувида кўрсатилганидек, исишни 1,5 даражагача чеклаш учун деярли икки баравар камайтириш керак бўлади. Олимларнинг ёзишича, яшашга яроқли ва барқарор келажак учун имкониятлар ойнаси тезда ёпилмоқда.

 

«Иқлим бомбаси секин чиқилламоқда. Бироқ бугунги ИЎХЭГ ҳисоботи иқлим бомбасини қуролсизлантириш бўйича қўлланма ҳисобланади. Бу инсоният учун омон қолиш бўйича қўлланма», деди БМТ бош котиби Антониу Гутерриш видеомурожаатида.

 

Сир эмас, халқимиз бу йилги қишда кўп қийинчиликларни бошдан кечирди. аномал совуқ ҳақида аввалдан огоҳлантиришлар бўлишига қарамай, тизимдаги камчиликлар яққол кўзга ташланди. Ҳали ёз фаслига 2 ой атрофида вақт бор. Олимлар глобал иссиқ ҳақида огоҳлантириш беришни бошлади. Хўш, Ўзбекистон бунга тайёрми? аномал совуқ мутасаддиларга бўлган ишончни чилпарчин қилганди. Глобал иссиқ йўқотилган ишончни қайтара оладими? Буни эса вақт кўрсатади.

 

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Аномал совуқ ортидан аномал иссиқ келмоқда. Ўзбекистон бунга тайёрми? | Zamon.uz