Британия рус генералига қарши қўйилган санкцияни бекор қилди
Британия санкциялар рўйхатида 1,5 мингдан ортиқ россиялик жисмоний ва юридик шахслар тилга олинган.

Буюк Британия ҳукумати Федерал хавфсизлик хизмати директорининг биринчи ўринбосари Сергей Королевни санкциялар рўйхатидан чиқариб ташлади.
Олдинги рўйхатда унинг исми 2 марта тилга олинган: "Росатом" кузатув кенгаши аъзоси ва ФХХ директори ўринбосари сифатида.
Буюк Британия молия вазирлиги Королевнинг фамилияси рўйхатдан умуман ўчирилмагани, фақат "Росатом" билан боғлиқ шахс сифатида ўчирилганини очиқлади.
Британия санкциялар рўйхатида 1,5 мингдан ортиқ россиялик жисмоний ва юридик шахслар тилга олинган







