Иқтисодиёт

Хитой ривожланаётган давлатларга энг кўп қарз берган давлатга айланди

Экспертлар Пекин Марказий банк захираларидан фойдаланиб, юзлаб миллиард кредит ажратганини қайд этишган. Шу билан бирга ХХР ривожланаётган давлатларни “қарз қопқони”га туширишда айбланган.

Хитой ривожланаётган давлатларга энг кўп қарз берган давлатга айланди

 

Хитой АҚШни қувиб ўтиб, сўнгги ўн йилликда ривожланаётган давлатларнинг энг йирик кредиторига айланди. Бу ҳақда Жаҳон Банки, AidData тадқиқот лойиҳаси, Гарвард университети ва Германиянинг Киль жаҳон иқтисодиёти институти экспертлари тадқиқотида сўз боради.

 

2000-2021 йиллар оралиғида ХХР қарз муаммоси билан тўқнашган 22 давлатга 240 миллиард долларлик фавқулодда ёрдам берган. Улар орасида Аргентина, Нигерия ва Покистон каби йирик мамлакатлар бор. Кредитлар манбаси сифатида Пекин ўз Марказий банкининг гигант захираларидан фойдаланади — у 3.3 триллион долларга баҳоланмоқда.

 

Молиявий ёрдам асосан Хитой миллий банкининг своп-келишувлар тармоғи орқали тақдим этилган — амалда бу марказий банклар орасида юань орқали бериладиган фоиз ставкаси паст бўлган кредитлар ҳисобланади. бир неча йил ичида ХХР Халқаро валюта жамғармасидан кўпроқ миқдорда муҳтож давлатларга ёрдам берган. Экспертларнинг фикрича, бу орқали хитойликлар ўз валютаси орқали халқаро савдони амалга оширишни кенгайтирмоқчи.

 

Шу билан бирга айримлар, жумладан, Bloomberg  билан суҳбатда Жаҳон банкининг собиқ бош эксперти Кармен Рейнхарт Хитой марказий банки сиёсатини танқид қилган. Унинг сўзларига кўра, Пекин қарздор давлатларнинг муаммоларини ечишга ёрдам бермайди, улар ўз навбатида қарзи ортиши эвазига аввалгидан ҳам жиддийроқ муаммоларга дуч келмоқда. Баъзи америкалик амалдорлар Хитой ривожланаётган давлатларни “қарз қопқони”га туширганини ва улар ҳозирда ХВЖдан ёрдам сўраётганини таъкидлашган.

 

 

 

 

Дунё чуқур қайта қуриш жараёнларини бошидан кечирмоқда — Президент Шавкат Мирзиёев

Дунё чуқур қайта қуриш жараёнларини бошидан кечирмоқда — Президент Шавкат Мирзиёев

Президент Шавкат Мирзиёев Петербург халқаро иқтисодий форумининг ялпи йиғилишида нутқ сўзламоқда.

Тошкентда бир соатлик электр узилиши иқтисодиётга 3,5 млн доллар зарар етказиши мумкин

Тошкентда бир соатлик электр узилиши иқтисодиётга 3,5 млн доллар зарар етказиши мумкин

Айрим омиллар сабаб реал зарар бироз камроқ бўлиши, иккиламчи оқибатлар ҳисобга олинганда эса йўқотишлар каррасига ортиши эҳтимоли бор.

Май ойида сўм курси қандай ўзгарди?

Май ойида сўм курси қандай ўзгарди?

Апрелдаги мустаҳкамланишдан сўнг миллий валюта май ойида долларга нисбатан қадрсизланди. Сўмнинг кунлик тебранувчанлиги эса сезиларли ошди.

Ўзбекистоннинг давлат қарзи 2026 йил I чоракда 47 млрд долларга етди

Ўзбекистоннинг давлат қарзи 2026 йил I чоракда 47 млрд долларга етди

Мазкур миқдорнинг 85 фоизи ташқи, 15 фоизи ички қарз ҳиссасига тўғри келади.

Ўзбекистон илк бор халқаро IPО орқали 600 миллион доллардан ортиқ инвестиция жалб қилди

Ўзбекистон илк бор халқаро IPО орқали 600 миллион доллардан ортиқ инвестиция жалб қилди

“Ўзбекистон Республикаси Миллий инвестиция жамғармаси” акциялари Лондон ва Тошкент фонд биржаларида оммавий савдога чиқарилди.

Қозоғистоннинг Евроосиё банки Ўзбекистондан чиқиши ортидан миллиардлаб зарар кўрди

Қозоғистоннинг Евроосиё банки Ўзбекистондан чиқиши ортидан миллиардлаб зарар кўрди

Зарар инвестициялар қадрсизланиши натижасида юзага келган.

Ўзбекистонда ташкилот ва муассасалар 178,1 трлн сўмлик солиқ ва божхона имтиёзларидан фойдаланди

Ўзбекистонда ташкилот ва муассасалар 178,1 трлн сўмлик солиқ ва божхона имтиёзларидан фойдаланди

143 205 та субъект солиқ имтиёзларидан, 15 346 та ташкилот божхона имтиёзларидан фойдаланган.

Ўзбекистонга 2026 йилда 53 миллиард доллар хорижий инвестиция жалб этилади

Ўзбекистонга 2026 йилда 53 миллиард доллар хорижий инвестиция жалб этилади

Президент барча раҳбарлар учун инвестиция сифати асосий мезон бўлиши шартлигини билдирди.

Хитой ривожланаётган давлатларга энг кўп қарз берган давлатга айланди | Zamon.uz