"Камбағалликни қисқартириш"га масъул икки мансабдор пора билан ушланди
Аввалроқ Самарқанд, Фарғона ва Наманган вилоятларида ҳам айрим мансабдорлар пора устида қўлга олинганди.

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги бошқармаларининг икки нафар мансабдори қўлга олинди. Бу ҳақда ЎзА маълум қилди.
Хабарда маълум қилинишича, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан вазирликнинг Жиззах ҳамда Сирдарё вилоятлари бош бошқармалари мансабдор шахслари ўз ваколатларидан фойдаланган ҳолда пора олаётган вақтида қўлга олинган.
Аввалроқ Самарқанд, Фарғона ва Наманган вилоятларида ҳам айрим мансабдорлар пора олиш вақтида қўлга олинганди.







