Жаҳон

Болаларга шахсий чегарани ўргатамиз

Афсуски, янгиликлар орасида болаларга нисбатан зўравонлик ва тегажоғлик ҳолатлари қулоғимизга чалиниб турибди. Фарзандларимизни бундай ҳолатлардан ҳимоя қилиш учун унга танаси фақат унга тегишли экани ва ҲЕЧ КИМнинг унга яқинлашишга ҳаққи йўқлигини тушунтириш керак.

Болаларга шахсий чегарани ўргатамиз

 

Ҳар қандай инсон ўз шахсий чегараларига эга бўлиши ва уларни ҳимоя қилиш керак. Ижтимоий тармоқлардаги “психологлар”дан тез-тез бу ҳақда эшитиб турамиз.

 

Хўш, инсоннинг шахсий чегараси бўлиши ёмонми? Аслида “шахсий чегаралар” тўқнашмагунча уларнинг ҳеч кимга зарари тегмайди.

 

Аммо бугун катталар эмас, балки болаларнинг шахсий ҳудудига тўхталамиз.

 

Афсуски, янгиликлар орасида болаларга нисбатан зўравонлик ва тегажоғлик ҳолатлари қулоғимизга чалиниб турибди.

 

Фарзандларимизни бундай ҳолатлардан ҳимоя қилиш учун унга танаси фақат унга тегишли экани ва ҲЕЧ КИМнинг унга яқинлашишга ҳаққи йўқлигини тушунтириш керак. Бу 100 фоизлик ҳимояни бермаса-да, керакли жойда “йўқ” дейишни таъминлаши мумкин.

 

Психологлар ҳам айнан шахсий чегараларни “йўқ” дея олиш ва бунинг учун ўзини айбдор қилмаслик, ўз ҳаққини талаб қилиш ва бировнинг сизни ерга уришига йўл қўймаслик ҳисси деб таърифлайди.

 

Болага ўз шахсий ҳудудини қандай тушунтириш керак?

 

1. Болага ўз ҳудудини қадрлашни ўргатинг

 

Аввало, болага унинг танаси муҳим эканини тушунтириш керак. Бола сизнинг чегарангизни ҳурмат қилиши билан бирга сиз ҳам унинг чегараларини ҳурмат қилишингиз шарт.

 

Бола сиздан намуна олиб, келажакдаги муносабатларини сизга тақлид қилган ҳолда қуради.

 

2. Токсик катталардан болани ҳимоя қилинг

 

Агар боланинг бувиси овқатни охиригача еб қўйишни талаб қилса, оилавий ўтиришларда кимдир уни шер айтиб беришга мажбурласа, бола истамасада, уни қучоқлаш, ўпишга ҳаракат қилишса, бу нормал ҳолат эмаслигини болага тушунтириш керак. Шунингдек, бегона катталарга сизнинг рухсатингизсиз болага яқинлашиш имконини бермаслик шарт. Болага ҳам бу муҳимлигини тушунтириш, бундай ҳолларда албатта ота ёки онасига вазиятни айтиб беришга ўргатиш керак.

 

Шунда бола ташқи босимларга қарши туришни ўз онаси мисолида кўради ва катта ҳаётда ҳам шунга амал қилади. 

 

3. Гипер назоратга чек қўйинг

 

Ўсмир ёшдаги боланинг хонасига тақиллатмасдан кириш мумкин эмаслиги, унинг телефонларини рухсатисиз текшириш мумкин эмаслигини ёдда сақланг. Акс ҳолда боланинг ота-онага ишончи йўқолади ва у гап бекитишни бошлайди. Бола билан назорат чегаралари ва шаклларини келишиб олган маъқул.

 

Энг кичик ёшиданоқ боланинг ҳаётида нималар содир бўлаётганини тергов шаклида эмас, балки суҳбат шаклида сўраб бориш тавсия қилинади. Шунда шахсий ҳудудига қилинган таҳдид йиллар ўтиб эмас, балки ўша вақтнинг ўзидаёқ ота-онага аён бўлади.

 

4. Жинсий тарбия

 

Болага шифокордан бошқа ҳеч (ота-она ёки ўзининг рухсати билан) ким унинг баданига қўл теккизиши мумкин эмаслигини қатъий уқтиринг. Гап тана ҳақида кетганда шахсий чегаралар йўқлиги зўравонлик билан боғлиқ руҳий травмалар қолдириши мумкин.

 

Болага ҳеч ким унга оғриқ бериши ва унга нисбатан беҳурматлик қилиши мумкин эмаслигини айтиб туриш керак. Бундай суҳбатларни 2-3 ёшданоқ бошлаш мумкин.

 

Шунда бола тана ҳам ҳимоя қилиниши кераклигини англайди ва ҲЕЧ КИМнинг рухсатсиз яқинлашишига қўймайди.

 

Болада шахсий чегара тушунчаси унинг бошқалардан ажралишига олиб келишидан қўрқмаслик керак. Аксинча, бу тушунчанинг йўқлиги уларнинг тенгдошлари ёки катталар томонидан босимга, зўравонликка, тегажоғлиққа учрашидан асрашига эътибор қаратиш лозим.

 

custom img

Исроилнинг Ливанга қилган ҳужумида Белгия ташқи ишлар вазирининг ўлишига бир бахя қолди

У ҳужумлар пайтида Ливан президенти билан учрашувда бўлган.

custom img

Исроилнинг Ливанга ҳужумлари 250 дан ортиқ одамнинг ўлимига сабаб бўлди

Ливан бош вазири Исроилни “ҳимоясиз тинч аҳолига зарба беришда” айблади.

custom img

Эрон сулҳни бекор қилиши мумкин — ОАВ

Теҳрон Ливандаги вазият сабаб сулҳ шартларини қайта кўриб чиқмоқда.

custom img

Яқин Шарқ “олтин давр”га кириши мумкин — Трамп

АҚШ президенти Эрон билан икки ҳафталик сулҳни “дунё тинчлиги учун муҳим кун” деб баҳолади.

custom img

Афғонистонда сув тошқинлари ва кўчкилар қурбонлари сони 130 дан ошди

12 кун давом этган ёмон об-ҳаво Афғонистонда минглаб уйларнинг вайрон бўлишига сабаб бўлди.

custom img

Telegram бир кунда 100 мингдан ортиқ канал ва гуруҳни блоклади

2026 йил бошидан буён мессенжер қарийб 12 миллион ҳамжамиятни ёпган.

custom img

Хитой воситачилигида Афғонистон ва Покистон кескинликни юмшатишга келишди

Хитой минтақада тинчлик ва барқарорликни таъминлаш учун мулоқот платформасини қўллаб-қувватлашини билдирди.

custom img

Трамп Эронга қурол етказиб берувчиларга 50 фоизлик бож билан таҳдид қилди

Маълумотларга кўра, Эрон ва Хитой ўртасида овоздан тез учувчи ракеталар бўйича эҳтимолий келишув муҳокама қилинган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"