Иқтисодиёт

Сурия Араб давлатлари лигасига қайтиши мумкин

Суриянинг Араб лигаси аъзолиги 2011 йил ноябрь ойида мамлакатда бошланган ички инқироз авжига чиққан пайтда тўхтатилганди.

Сурия Араб давлатлари лигасига қайтиши мумкин

 

Форс кўрфазидаги араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши ўз йиғилишида Суриянинг Араб давлатлари лигасига тўлиқ аъзолигини тиклаш масаласини муҳокама қилмоқчи. Бу ҳақда “Al-Hadath” телеканали хабар берди.

 

Айтилишича, кўрфаз ҳамкорлик кенгаши “Сурияни Араб лигасига қайтиш имкониятини муҳокама қилиш учун йиғилиш ўтказишга чақирган”.

 

Кенгашга Баҳрайн, Қатар, Кувайт, Бирлашган Араб Амирликлари, Уммон ва Саудия Арабистони киради.

 

Қатар Ташқи ишлар расмий вакили Мажид аль-Ансорийнинг сўзларига кўра, “Доха аллақачон келаётган жума куни Жидда шаҳрида ўтадиган Кенгаш йиғилишига таклифномани олган”.  

 

Унинг таъкидлашича, “бўлажак учрашувда Суриядаги вазият муҳокама қилинади ва унинг Араб лигасига қайтиши бўйича фикр алмашилади”.

 

Суриянинг Араб лигаси аъзолиги 2011 йил ноябрь ойида мамлакатда бошланган ички инқироз авжига чиққан пайтда тўхтатилган эди.

Дунё чуқур қайта қуриш жараёнларини бошидан кечирмоқда — Президент Шавкат Мирзиёев

Дунё чуқур қайта қуриш жараёнларини бошидан кечирмоқда — Президент Шавкат Мирзиёев

Президент Шавкат Мирзиёев Петербург халқаро иқтисодий форумининг ялпи йиғилишида нутқ сўзламоқда.

Тошкентда бир соатлик электр узилиши иқтисодиётга 3,5 млн доллар зарар етказиши мумкин

Тошкентда бир соатлик электр узилиши иқтисодиётга 3,5 млн доллар зарар етказиши мумкин

Айрим омиллар сабаб реал зарар бироз камроқ бўлиши, иккиламчи оқибатлар ҳисобга олинганда эса йўқотишлар каррасига ортиши эҳтимоли бор.

Май ойида сўм курси қандай ўзгарди?

Май ойида сўм курси қандай ўзгарди?

Апрелдаги мустаҳкамланишдан сўнг миллий валюта май ойида долларга нисбатан қадрсизланди. Сўмнинг кунлик тебранувчанлиги эса сезиларли ошди.

Ўзбекистоннинг давлат қарзи 2026 йил I чоракда 47 млрд долларга етди

Ўзбекистоннинг давлат қарзи 2026 йил I чоракда 47 млрд долларга етди

Мазкур миқдорнинг 85 фоизи ташқи, 15 фоизи ички қарз ҳиссасига тўғри келади.

Ўзбекистон илк бор халқаро IPО орқали 600 миллион доллардан ортиқ инвестиция жалб қилди

Ўзбекистон илк бор халқаро IPО орқали 600 миллион доллардан ортиқ инвестиция жалб қилди

“Ўзбекистон Республикаси Миллий инвестиция жамғармаси” акциялари Лондон ва Тошкент фонд биржаларида оммавий савдога чиқарилди.

Қозоғистоннинг Евроосиё банки Ўзбекистондан чиқиши ортидан миллиардлаб зарар кўрди

Қозоғистоннинг Евроосиё банки Ўзбекистондан чиқиши ортидан миллиардлаб зарар кўрди

Зарар инвестициялар қадрсизланиши натижасида юзага келган.

Ўзбекистонда ташкилот ва муассасалар 178,1 трлн сўмлик солиқ ва божхона имтиёзларидан фойдаланди

Ўзбекистонда ташкилот ва муассасалар 178,1 трлн сўмлик солиқ ва божхона имтиёзларидан фойдаланди

143 205 та субъект солиқ имтиёзларидан, 15 346 та ташкилот божхона имтиёзларидан фойдаланган.

Ўзбекистонга 2026 йилда 53 миллиард доллар хорижий инвестиция жалб этилади

Ўзбекистонга 2026 йилда 53 миллиард доллар хорижий инвестиция жалб этилади

Президент барча раҳбарлар учун инвестиция сифати асосий мезон бўлиши шартлигини билдирди.

Сурия Араб давлатлари лигасига қайтиши мумкин | Zamon.uz