Жамият

Ноқонуний ишдан бўшатилган салкам 300 нафар шахс МИБ томонидан ишга тикланди

Шунингдек, қидирувдаги алимент мажбуриятларини бажаришдан бўйин товлаб келаётган 1 472 нафар фуқаролар топилди.

Ноқонуний ишдан бўшатилган салкам 300 нафар шахс МИБ томонидан ишга тикланди

 

Мажбурий ижро бюроси ахборот хизмати раҳбари Фаррух Тошпўлатовнинг маълум қилишича, МИБ томонидан жорий йил 1-чоракда ноқонуний ишдан бўшатилган 255 нафар шахс ишга тикланиб, 29,5 млрд сўм тўланмаган иш ҳақи ундириб берилди.

 

Қайд этилишича, бюро органлари томонидан жорий йилнинг 1-чорагида ижро этиш соҳасида 6,5 трлн. сўмлик ундирувлар амалга оширилиб, амалда бу кўрсатгич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 500 млрд. сўмга ошганлигини кўрсатмоқда. Биргина, давлат фойдасига 1,9 трлн сўм, тадбиркорлик субъектлари фойдасига 1,7 трлн сўм ва банкларга 2,5 трлн сўм маблағлар ундирилди. Жумладан, фуқаролар манфаатлари учун 400 млрд. сўмдан ортиқ ундирувлар амалга оширилди.

 

Таъкидланишича, фуқароларнинг мол-мулкига даҳл қилмасдан ва мажбурий ижро ҳаракатлари ўтказилмасдан ахборот технологиялари ёрдамида масофавий тарзда ишлайдиган 15 та туманлараро бўлимлари томонидан 160 млрд сўмлик  431 мингта ҳужжатлар ижро қилинди.

 

Энергия ресурслари соҳасида ҳам 28 минг 200 дан зиёд ижро ишлари тамомланиб, 392,8 млрд сўмлик қарздорликлар ундирилди.

 

Фаррух Тошпўлатовнинг қўшимча қилишича, ижтимоий аҳамиятга эга бўлган ижро ҳужжатлари бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Масалан, президентнинг тегишли Фармони билан эҳтиёжманд фуқароларни қўллаб-қувватлар учун жорий этилган “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари” ҳисобига 209,1 млрд сўм маблағ йўналтирилди. Моддий ёрдамга муҳтож фарзандлар фойдасига 495 млрд сўмлик алимент маблағлари ундирилди.

 

“Алимент тўловлари” жамғармаси ҳисобидан вояга етмаган фарзандини моддий таъминлашдан бўйин товлаганлик учун жиноий жавобгарликка тортилган қарздорларнинг 487 нафар ундирувчиларига 6,2  млрд. сўм зарар  пуллари  тўлаб  берилди. Ишсиз алимент тўловчиларнинг 6.159 нафари ишга жойлаштирилди, 11.200 дан ортиқ оилалар яраштирилди.

 

Шунингдек, муқаддам ноқонуний тарзда ишдан бўшатилган 255 нафар шахслар ишга тикланди ва уларга тўланмасдан қолган 29,5 млрд сўм иш ҳақлари ундириб берилди.

 

Бюронинг расмий сайтида алимент мажбуриятларини бажаришдан бўйин товлаб келаётган ва қидирув эълон қилинган шахслар тўғрисидаги маълумотлар жойлаштирилиб борилмоқда ва тезкор-қидирув тадбирлари давомида 1 472 нафар фуқаролар топилди.

 

Шу билан бирга, бюро фаолиятига ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ишлари изчиллик билан давом эттирилмоқда. Масалан,  фуқароларни безовта қилмаслик мақсадида электрон тизим орқали 1 млн. сўмгача бўлган 117 мингта ижро ҳужжатлари бўйича ундирув автоматик равишда қарздорларнинг иш ҳақига қаратилди. Қарздорларга “СМС - Хабарнома” автомат тизими орқали ҳар бир  ижро ҳаракатлари  бўйича  7 mln.dan ортиқ та хабарлар  юборилди. Бундан ташқари, «МИБ.УЗ» мобил иловаси орқали қарздорликлар, тақиқлар ҳақидаги маълумотларни олиш ҳамда қарздорликни бартараф этиш имкониятлари ҳам яратилди.

custom img

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

custom img

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

custom img

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

custom img

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

custom img

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

custom img

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

custom img

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

custom img

Тошкентда фуқаро Tracker да бир гуруҳ кишиларни қассдан уриб юборди

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ расмий ахборот берди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"