Ўзбекистон

Бухорода касал эркакнинг расмидан фойдаланиб, тиланчилик қилган аёл ушланди

У бегона эркакни ўзининг эри эканини айтиб, масжид ёнида тиланчилик қилган.

Бухорода касал эркакнинг расмидан фойдаланиб, тиланчилик қилган аёл ушланди

 

Ижтимоий тармоқларда Бухорода бегона эркакни ўзини эри деб тиланчилик билан шуғулланиб келган фирибгар аёл қўлга олингани ҳақида хабар тарқалди. Ҳолат юзасидан вилоят ИИБ ахборот хизмати маълумот берди.

 

Маълум бўлишича, Ромитан тумани Боғисайдон маҳалласида яшовчи X.С. исмли аёл туманнинг Ҳофизработ маҳалласида яшовчи, 1985 йилда туғилган бошқа бир A.Н. исмли эркакнинг хасталаниб ётгани акс этган расмини ижтимоий тармоқлардан кўчириб олиб, “Менинг турмуш ўртоғим оғир бетоб, жигар серрози касаллигига чалинган” дея Бухоро шаҳридаги “Абу Хафс Кабир” жоме масжидига кириш жойида зиёратга келган фуқаролардан тиланчилик қилиб келган.

 

Ҳозирги кунда мазкур ҳолат юзасидан Бухоро шаҳар ИИО ФМБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

“Текширув якуни бўйича қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгарлик масалалари ҳал этилади”, — дейилади хабарда.

 

custom img

Президенти Шавкат Мирзиёев Дания ташқи ишлар вазирини қабул қилди

Учрашувда икки давлат ҳамкорлигини кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Ўзбекистонда иш ҳақи ошди: ўртача маош 7,1 млн сўмга етди

Энг юқори реал иш ҳақи ўсиши Жиззах вилоятида, энг юқори ўртача маош эса молия ва суғурта соҳасида қайд этилди.

custom img

Ўзбекистон контенти учун халқаро майдон: Tashkent Content Market Бокуда тақдим этилди

Платформа Ўзбекистон контентини халқаро бозорларга олиб чиқиш, дистрибуция ва копродакшн имкониятларини кенгайтиришга хизмат қилади.

custom img

“Одамлар кўчада ётибди”: Мактаб таълими вазирлиги видеога изоҳ берди

Ижтимоий тармоқларда вазирлик қабулхонасига мурожаат қилган фуқаролар “кўчада ётибди” деган мазмундаги хабарлар тарқалди.

custom img

Иш жойида шаҳвоний шилқимликка йўл қўйилмайди: Сенат қонунни маъқуллади

Меҳнат кодексига шаҳвоний шилқимликни тақиқлаш, иш берувчининг ходимлар учун хавфсиз муҳит яратиш мажбуриятини белгилашга қаратилган ўзгартиришлар киритилади.

custom img

Қизларни иш билан алдаб, Туркияга олиб келган: халқаро қидирувдаги аёл ушланди

Одам савдосида гумонланиб қидирувда бўлган аёл Туркияда қўлга олинди.

custom img

Ҳамма кутган қонун: Сенат умрбод қамоқ жазосини маъқуллади

Ҳужжатга кўра, 14 ёшгача бўлган болаларга нисбатан айрим жинсий жиноятлар учун умрбод қамоқ жазоси қўлланади.

custom img

Ёмғир, қор ва кучли шамол: Ўзбекистонга совуқ ҳаво кириб келади

“Ўзгидромет” об-ҳаво кескин ўзгаришидан огоҳлантирди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"