Иқтисодиёт

Энди Туркия ҳам атом энергияси ишлаб чиқаради

Станцияни Россия қуриб берди.

Энди Туркия ҳам атом энергияси ишлаб чиқаради

 

Туркия атом энергияси ишлаб чиқарувчи давлатлардан бирига айланди. Президент Режаб Тоййиб Эрдоған 27 апрель куни Мерсин провинцияси жанубидаги Аккую атом электр станциясининг биринчи энергоблокига ядро ёқилғисини етказиб бериш маросимида видеоалоқа орқали сўзлади.

 

Туркия раҳбарининг сўзларига кўра, мамлакатга ҳаво ва денгиз транспорти орқали етказилган ядро ёқилғиси мамлакатдаги илк АЭС – Аккуюни атом энергетикаси иншоотига киритиш имконини берди.

 

Туркия раҳбари бугунги кунда дунёда 422 та атом электр станцияси ишлаётгани, яна 57 таси қурилаётганини таъкидлади. Эрдоған, 60 йиллик кечикишга қарамай, Туркия ҳамон ядровий энергия ишлаб чиқарувчилар лигасига кирганини таъкидлади.

 

«Бугунги кунда Европа Иттифоқи мамлакатлари томонидан истеъмол қилинадиган электр энергиясининг 25 фоизи атом электр станцияларида ишлаб чиқарилади», — деди Эрдоған.

 

Сиёсатчи АЭС Туркия ва Россия Федерацияси ўртасидаги энг йирик қўшма сармоя лойиҳаси бўлиб, унга 20 миллиард доллар сармоя киритилганини таъкидлади. Президент Туркидаги биринчи АЭСнинг қурилиши доирасида Россияда Туркиядан 300 дан ортиқ мутахассис малака оширганини эслатди.

 

«Аккую атом электр станциясининг барча энергоблоклари 2028 йилгача ишга туширилади ва бу мамлакат электр энергиясига бўлган эҳтиёжнинг 10 фоизини қоплайди. Ўрнатилган қувватга эришгандан сўнг, Аккую атом электр станцияси йилига 35 миллиард кВт/соат электр энергияси ишлаб чиқаради. 6 февралдаги вайронкор зилзилалардан Ақкую атом электр станцияси зарар кўрмагани қурувчиларнинг профессионаллигидан далолат беради», — дея давом этди Туркия президенти.

 

Сиёсатчининг айтишича, Аккую атом электр станцияси туфайли Туркиянинг газ импорти харажатлари йилига 1,5 миллиард долларга камаяди. Бу лойиҳа Туркия иқтисодиётининг ўсишига ижобий таъсир кўрсатади.

 

Президент Эрдоған, Аккую атом электр станцияси тажрибасидан келиб чиқиб, яқинда Туркиянинг турли минтақаларида 2 ва 3-АЭС лойиҳаларини муҳокама қилишни бошлаш режалаштирилаётганини айтди.

Дунё чуқур қайта қуриш жараёнларини бошидан кечирмоқда — Президент Шавкат Мирзиёев

Дунё чуқур қайта қуриш жараёнларини бошидан кечирмоқда — Президент Шавкат Мирзиёев

Президент Шавкат Мирзиёев Петербург халқаро иқтисодий форумининг ялпи йиғилишида нутқ сўзламоқда.

Тошкентда бир соатлик электр узилиши иқтисодиётга 3,5 млн доллар зарар етказиши мумкин

Тошкентда бир соатлик электр узилиши иқтисодиётга 3,5 млн доллар зарар етказиши мумкин

Айрим омиллар сабаб реал зарар бироз камроқ бўлиши, иккиламчи оқибатлар ҳисобга олинганда эса йўқотишлар каррасига ортиши эҳтимоли бор.

Май ойида сўм курси қандай ўзгарди?

Май ойида сўм курси қандай ўзгарди?

Апрелдаги мустаҳкамланишдан сўнг миллий валюта май ойида долларга нисбатан қадрсизланди. Сўмнинг кунлик тебранувчанлиги эса сезиларли ошди.

Ўзбекистоннинг давлат қарзи 2026 йил I чоракда 47 млрд долларга етди

Ўзбекистоннинг давлат қарзи 2026 йил I чоракда 47 млрд долларга етди

Мазкур миқдорнинг 85 фоизи ташқи, 15 фоизи ички қарз ҳиссасига тўғри келади.

Ўзбекистон илк бор халқаро IPО орқали 600 миллион доллардан ортиқ инвестиция жалб қилди

Ўзбекистон илк бор халқаро IPО орқали 600 миллион доллардан ортиқ инвестиция жалб қилди

“Ўзбекистон Республикаси Миллий инвестиция жамғармаси” акциялари Лондон ва Тошкент фонд биржаларида оммавий савдога чиқарилди.

Қозоғистоннинг Евроосиё банки Ўзбекистондан чиқиши ортидан миллиардлаб зарар кўрди

Қозоғистоннинг Евроосиё банки Ўзбекистондан чиқиши ортидан миллиардлаб зарар кўрди

Зарар инвестициялар қадрсизланиши натижасида юзага келган.

Ўзбекистонда ташкилот ва муассасалар 178,1 трлн сўмлик солиқ ва божхона имтиёзларидан фойдаланди

Ўзбекистонда ташкилот ва муассасалар 178,1 трлн сўмлик солиқ ва божхона имтиёзларидан фойдаланди

143 205 та субъект солиқ имтиёзларидан, 15 346 та ташкилот божхона имтиёзларидан фойдаланган.

Ўзбекистонга 2026 йилда 53 миллиард доллар хорижий инвестиция жалб этилади

Ўзбекистонга 2026 йилда 53 миллиард доллар хорижий инвестиция жалб этилади

Президент барча раҳбарлар учун инвестиция сифати асосий мезон бўлиши шартлигини билдирди.

Энди Туркия ҳам атом энергияси ишлаб чиқаради | Zamon.uz