0

Умра зиёрати вақтинча тўхтатилди

Бу ҳақда Ўзбекистон Умра зиёратлари Ассоциацияси хабар берди.

Умра зиёрати вақтинча тўхтатилди

 

Саудия Арабистонида 2023 йилги Ҳаж мавсуми бошланиши муносабати билан Умра зиёрати бир муддатга қолдирилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Умра зиёратлари Ассоциациясига таяниб, “Дарё” хабар ёзмоқда. 

 

Маълум қилинишича, Саудия Арабистони Подшоҳлиги 5 майдан Умра сафарига виза беришни  тўхтатган.

 

“Доимий тартиб шундай. Умра сафарига виза берилиши Муҳаррам ойигача яъни 20 июлгача тўхтатилган. Бу ҳақда Саудия Арабистони Подшоҳлиги Ҳаж ва умра ишлари вазирлиги расман эълон бермаган бўлса-да, амалда виза бериш тўхтатилди”, — дейилади Ассоциация хабарида.

 

Қўшимча қилинишича, 15 майдан эътиборан Макка шаҳрига кириш ҳам расман тўхтатилади ва фақатгина Маккада яшаш рухсатномаси бор инсонларгина шаҳарга киритилади.

 

Маълумот учун: 2022 йилда Ўзбекистонда 12 минг 45 нафар зиёратчи Ҳаж амалларини, 61 мингдан ортиқ зиёратчи Умра амалларини адо этган. Жорий йилги рамазон ойида 1400 нафар кам таъминланган фуқаро умра зиёратига юборилган эди.

custom img

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Тадбирда 50 дан ортиқ давлат делегациялари, жумладан, Ўзбекистон вакиллари иштирок этмоқда.

custom img

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Халқаро музокараларда Ўзбекистон экологик ислоҳотлар, SEB ва AMTB бўйича янги механизмларни жорий этиш, шунингдек экологик жараёнларда сунъий интеллектдан фойдаланиш масалаларини муҳокама қилмоқда.

custom img

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Меморандум доирасида “Ўзметкомбинат” ходимлари учун 500 та махсус грант ажратилиши белгиланди.

custom img

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

Zamon.uz мухбири Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчисидан мамлакатдаги журналистлар ва сўз эркинлиги ҳақидаги фикрларига қизиқди.

custom img

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Қиймати 100 миллиард доллардан ошиши мумкин бўлган лойиҳа еттита йирик қувур линиясини ўз ичига олади.

custom img

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Минтақадаги аксарият давлатларда ўғил болалар ўлими қизларга нисбатан юқори бўлиб қолмоқда.

custom img

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Бутунжаҳон уруғ омбори табиий офатлар, глобал можаролар, молиявий инқирозлар ёки технологик носозликлар каби глобал таҳдидлар остида ҳам ўсимлик турларининг йўқолиб кетиш хавфини минималлаштирадиган муҳим халқаро ташаббус ҳисобланади.

custom img

Самарқандда ЮНЕСКО Миллий комиссияларининг 12-йиллик йиғилиши бошланди

Кун тартибида 4 асосий йўналишдаги масалалар кўриб чиқилади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"

Умра зиёрати вақтинча тўхтатилди