Велоспорт: Ўзбекистон терма жамоаси халқаро мусобақада 11 та медални қўлга киритди
Пойтахт ва Тошкент вилоятида "Oqtosh-Chorvoq Mountain" пойгалари якунланди.

Пойтахтимиз ва Тошкент вилояти трассаларида велоспортнинг шоссе йўналиши бўйича "Oqtosh-Chorvoq Mountain" кўпкунлик пойгалари якунланди.
Халқаро велоспортчилар иттифоқи (UCI) тақвим режасидан ўрин олган ушбу халқаро турнирда 14 мамлакатдан 120 нафар спортчи Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларига қимматли рейтинг очколари учун кураш олиб боришди.
Қувонарлиси, мусобақада иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 5 та олтин, 3 тадан кумуш ва бронза, жами 11 та медални қўлга кирди.
Турнирда шоҳсупага кўтарилган спортчиларимиз:
Олтин медаль:
Янина Кускова (2 та);
Ольга Забелинская;
Маргарита Мисюрина;
Улуғбек Саидов.
Кумуш медаль:
Ольга Забелинская (2 та);
Янина Кускова;
Бронза медаль:
Маргарита Мисюрина;
Бегзод Раҳимбоев;
Алексей Фомовский.
Ўзбекистон велосипед спорти федерацияси маълумотига кўра, ушбу мусобақа орқали мамлакатимиз эркаклар терма жамоаси 151, аёллар жамоаси эса 402 рейтинг очкосини жамғаришга муваффақ бўлди. Бу орқали жаҳон рейтингида велеспорт бўйича Ўзбекистон аёллар терма жамоаси 23-ўриндан 19-поғонага, йигитлар жамоаси эса 52-ўриндан 45-поғонага кўтарилди.







