Жаҳон

Москвада ўзбекистонлик эркак чиқиндихонадан 65 минг доллар топиб олди

У бу пулни эгасига қайтариб, мукофот пули олган.

Москвада ўзбекистонлик эркак чиқиндихонадан 65 минг доллар топиб олди

 

Россиянинг Москва шаҳрида ўзбекистонлик эркак ахлатхонадан 65 минг доллардан зиёд пул топиб, уни эгасига қайтарди. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ахборот хизмати хабар берди.

 

У Қашқадарё вилояти Яккабоғ туманида туғилган, 14 йил давомида ҳар йили Москвага қатнаб ишлайди. Воқеа бўлган куни телефон рақамига бир аёл қўнғироқ қилиб, ишга чақирган. Ошхонасида бўлган барча буюмларни ахлат учун мўлжалланган контейнерга солиб, ташлаб юборишини айтган. Улар ахлатхонага олиб бориб, контейнерларни ташлаган, аёл иш ҳақини берган.

 

“Соат кечаси 23:00 ларда аёл яна телефон қилди, қаердасан, икки бола билан кел, бугун ишлаганингизда уйнинг ҳужжатлари чиқиб кетиб қолибди, деди. Вақтим йўқлигини айтганимда кўнмади. Хуллас, бошлиқ қўнғироқ қилди. Кейин бориб, контейнерни кўрсатдим. Сенга бугун тўлаганимдан икки баробар кўп тўлайман, ҳужжатларни топайлик, деди. 5 та катта контейнер бор эди. Улардан бирини очсак, битта қоғоз ва 5 миллион рубль пул турибди. Пулни олдик. Қочиб кетсак ҳам бўларди, лекин қочиб қаерга борамиз? Ҳужжатларимиз ишхонамизда, бу пул бизга тегишли ҳам эмас”, — дейди эркак.

 

У, шунингдек, пулларни қайтаргани учун рағбатлантирилганини ҳам маълум қилди.

 

“Ишхонам ҳозир 100 минг рубль мукофот пули берди. Хотинингни олиб кел, сенга фуқаролик паспорти берамиз ва яшаш учун ҳовли ҳам берамиз, дейишди. Мен ҳамма нарсам етарли эканини айтдим ва рад этдим”, — дейди у.

 

custom img

Европадаги жазирамадан сўнг Франция жанубида ўрмон ёнғинлари авж олди

Мамлакатда 8,7 минг гектар майдон ёниб кетган. Шундан 1,2 минг гектари чоршанба кунги ёнғинлар оқибатида зарарланган.

custom img

Қамчибек Ташиев 4 йилга қамалди

Қирғизистонда "75 мактуб" иши бўйича судланувчиларга ҳукм чиқарилди.

custom img

Россия Киевга юзлаб дрон ва 70 дан ортиқ ракета билан ҳужум қилди, камида 21 киши ҳалок бўлди

Кўплаб одамлар яраланди ва қарийб 130 та бино зарар кўрди. Зеленский ҳужумдан талафот кўрган ҳудудга борди.

custom img

Али Хоманаий билан видолашув маросимида 100 га яқин давлат вакиллари иштирок этади

Эрон ТИВ маълумотига кўра, дафн маросимлари 3–9 июль кунлари давом этади.

custom img

Покистондаги кучли ёмғирлар оқибатида камида 14 киши ҳалок бўлди

Муссон мавсуми оғир талафотларга сабаб бўлиб, сув тошқини хавфини кучайтирилган.

custom img

Венесуэладаги зилзилалардан саккиз кун ўтгач, вайроналар остида омон қолган одам топилди

Чили, АҚШ ва бошқа давлатлар қутқарувчилари вайроналар остида қолган эркакни қутқаришга уринмоқда.

custom img

Америка ёрдами энди Исроил учун зарур эмас — Нетаняху

Исроил Бош вазири мамлакат АҚШнинг молиявий ёрдамидан воз кечишини эълон қилди.

custom img

АҚШда 16 нафар болани битта хонада даҳшатли шароитда сақлаган тўрт киши ҳибсга олинди

18 ойликдан 18 ёшгача бўлган болаларнинг етти нафари шифохонага ётқизилган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"