Илм-фан

Ҳаводан электр ишлаб чиқарадиган генератор яратилди

У бир ҳафтада бир неча юз милливольтга тенг энергия ишлаб чиқара олди.

Ҳаводан электр ишлаб чиқарадиган генератор яратилди

 

Массачусетс университети олимлари ҳаводан электр энергияси ишлаб чиқарадиган қурилма ишлаб чиқди, дея хабар бермоқда “Янги Ўзбекистон” нашри.

 

Ўлчами 100 нанометрдан кам бўлган микроскопик тешикларга асосланган янги “ҳаво генератори” ёки Air-gen қурилмаси инсон сочидан минг марта кичик бўлиб, ҳаводаги сув томчиларидан электр энергиясини қабул қила олади.

 

Нам ҳаво Air-gen материалидаги кичик тешикларидан ўтганда, сув молекулалари биринчи навбатда плёнканинг юқори, кейин эса пастки қисми билан алоқага киришади. Бу зарядларнинг, яъни электр энергиясининг номутаносиблигини келтириб чиқаради.

 

Бундан ташқари, кейинги тадқиқот натижалари 100 нанометр ёки ундан кичик бўлган деярли ҳар қандай материал Air-gen қурилмасига айланиши мумкинлигини кўрсатди.

 

Тадқиқотчилар бу технология қазиб олинадиган ёнилғига муқобил бўлиб, иқлим ўзгаришига қарши курашда ёрдам бериши мумкинлигига умид қилмоқда.

 

Ўзбекистон ва АҚШ сунъий интеллект соҳасида ҳамкорликни кенгайтирмоқда: Сиэтлда форум ўтказилди

Ўзбекистон ва АҚШ сунъий интеллект соҳасида ҳамкорликни кенгайтирмоқда: Сиэтлда форум ўтказилди

Форум доирасида Сиэтл ва Тошкент ўртасида рақамли шаҳар бошқаруви бўйича тажриба алмашиш истиқболлари ҳам муҳокама қилинди.

Ўзбекистон терма жамоаси 43-Болқон математика олимпиадасида тарихий натижани қайд этди

Ўзбекистон терма жамоаси 43-Болқон математика олимпиадасида тарихий натижани қайд этди

Жамоа аъзолари 5 та олтин медални қўлга киритди.

Ўзбек тили грамматикаси йигирма йил ичида ўзгариб кетиши мумкинми?!

Ўзбек тили грамматикаси йигирма йил ичида ўзгариб кетиши мумкинми?!

Бугун биз “тез тайёр матнлар”нинг жозибадор, аммо алдамчи даврига кирдик. Сунъий интеллект тақдим этаётган жумлалар дастлаб кўзга жуда бехато кўринади. Улар равон, тартибли ва эстетик жиҳатдан деярли нуқсонсиз кўринади. Бироқ, бу “бегона” матнларнинг энг асосий ва тўлдириб бўлмас камчилиги бор.

2026 йилда сунъий интеллект қайси соҳаларга кучли таъсир кўрсатади?

2026 йилда сунъий интеллект қайси соҳаларга кучли таъсир кўрсатади?

Мутахассислар сунъий интеллектга оид 5 та асосий прогнозини эълон қилди.

ИИВ Академияси курсанти МДҲ давлатлари орасида ўтказилган халқаро танловда ғалаба қозонди

ИИВ Академияси курсанти МДҲ давлатлари орасида ўтказилган халқаро танловда ғалаба қозонди

Танлов икки босқичда ўтказилган.

Саратонни бир неча дақиқада аниқловчи тест яратилди

Саратонни бир неча дақиқада аниқловчи тест яратилди

Бу ихтиро касаллик аломатлари пайдо бўлишидан олдин аниқлайди.

WhatsApp'да энди Telegram'га ўхшаш каналлар бўлади

WhatsApp'да энди Telegram'га ўхшаш каналлар бўлади

Мессенжер томонидан ишлаб чиқилган каталог орқали канални топиш ва унга обуна бўлиш мумкин.

Янги ўқув йилидан айрим йўналишларда сиртқи таълимга қабул бўлмайди

Янги ўқув йилидан айрим йўналишларда сиртқи таълимга қабул бўлмайди

Бу ҳақда Президентнинг тегишли қарори мавжуд.