Жаҳон

АҚШ Яқин Шарққа яна бир авиаташувчи кемасини юборди: Арабистон денгизида 3 та авиаташувчи жамланди

Минтақадаги ҳарбий-денгиз кучлари таркибига 13 та эсминец ва иккита крейсер ҳам киради.

АҚШ Яқин Шарққа яна бир авиаташувчи кемасини юборди: Арабистон денгизида 3 та авиаташувчи жамланди

АҚШ Ҳарбий-денгиз кучларининг учинчи авиаташувчи кемаси USS Theodore Roosevelt Яқин Шарққа етиб келди. Бу ҳақда Associated Press (AP) агентлиги АҚШ расмийларига таяниб хабар берди.

 

Махфий ҳарбий амалиётлар ҳақида маълумот бериш ваколатига эга бўлмагани сабабли исмини ошкор қилмаган АҚШ расмийси кеманинг минтақага келганини тасдиқлаган.

 

USS Theodore Roosevelt сентабр ойида унга ҳамроҳлик қилувчи зарба гуруҳи билан Сан-Диeгодан йўлга чиққан эди. Кема Яқин Шарқда жойлашган USS George H.W. Bush ва USS George Washington авиаташувчи кемаларига қўшилди. Унинг келиши минтақага минглаб қўшимча ҳарбий хизматчиларни олиб келди.

 

AP маълумотига кўра, USS George H.W. Буш апрель ойида, USS George Washington эса август ойида минтақага етиб келган. АҚШ Ҳарбий-денгиз кучлари бундан аввал 2003 йилдан бери илк бор апрель ойида Яқин Шарқда бир вақтнинг ўзида учта авиаташувчи зарба гуруҳини жойлаштирган эди.

 

АҚШ Ҳарбий-денгиз кучлари маълумотларига кўра, ҳозир Арабистон денгизида учта авиаташувчи кема, 13 та эсминец, иккита крейсер ва битта қирғоқбўйи жанговар кемаси мавжуд. Ушбу флот Эрон кемаларига нисбатан денгиз блокадасини таъминлашда иштирок этмоқда.

 

АҚШ ҳарбий кучларининг минтақада тўпланиши президент Дональд Трамп Эрон билан урушдаги кейинги қадамларни кўриб чиқаётган бир пайтда юз бермоқда. У аввалроқ Эронга кенг кўламли қўшимча зарбалар бериш билан таҳдид қилган, шу билан бирга саккиз ойдан ортиқ давом этаётган уруш «ҳарбий жиҳатдан амалда якунланганини» билдирган.

Трампнинг Хитойга сафари: Ким Чен Ин билан учрашув ўтказилиши мумкин

Трампнинг Хитойга сафари: Ким Чен Ин билан учрашув ўтказилиши мумкин

Трамп 2017–2021 йиллардаги президентлик муддати давомида Ким Чен Ин билан бир неча бор учрашган.

Умра зиёрати ортидан муаммо: 100 дан ортиқ қирғизистонлик Тошкентда қолиб кетди

Умра зиёрати ортидан муаммо: 100 дан ортиқ қирғизистонлик Тошкентда қолиб кетди

Уларнинг манзилига етиб бориши учун ҳар биридан қўшимча 400 доллар талаб қилингани айтилмоқда.

Қозоғистонда илк тажриба: сунъий интеллект қонун лойиҳасини ишлаб чиқди

Қозоғистонда илк тажриба: сунъий интеллект қонун лойиҳасини ишлаб чиқди

Ҳужжат болаларнинг рақамли ва ахборот хавфсизлигини таъминлашга қаратилган.

Коррупция можароси: Қозоғистон Президенти Миллий хавфсизлик қўмитаси раҳбарини алмаштирди

Коррупция можароси: Қозоғистон Президенти Миллий хавфсизлик қўмитаси раҳбарини алмаштирди

Бу қарор йирик давлат компаниялари раҳбарлари коррупцияга оид гумонлар билан ҳибсга олинганидан бир неча кун ўтиб қабул қилинди.

Россия меҳнат бозорида ўзбекистонликлар етакчи: тўққиз ойлик статистика эълон қилинди

Россия меҳнат бозорида ўзбекистонликлар етакчи: тўққиз ойлик статистика эълон қилинди

Тўққиз ойда 1,5 миллиондан ортиқ фуқаро ушбу мақсадда мамлакатга кирган.

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Ҳужум 23 октябрь куни юнон православ черковида дафн маросими вақтида содир бўлганди.

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Тибет чегара полицияси таркибидаги махсус бўлинмалар яқин масофадаги жанглар, тоғли ҳудудларда ҳаракатланиш ва дронлардан фойдаланиш бўйича тайёргарликдан ўтказилмоқда.

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарор устидан шикоят қилишини билдирди.