Ўзбекистон

Ўзбекистон ва Ўмон етакчилари олий давлат мукофотлари билан тақдирланди

Шавкат Мирзиёев Султонликнинг олий давлат мукофоти – “Ол Саид” ордени билан тақдирланди.

Ўзбекистон ва Ўмон етакчилари олий давлат мукофотлари билан тақдирланди

Масқат шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Ўмон Султони Ҳайсам бин Ториқ Ол Саидни икки мамлакатнинг олий давлат мукофотлари билан тақдирлашга бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди.

 

Ўмон Султони икки давлат ўртасидаги дўстона муносабатларни мустаҳкамлаш, кўп қиррали ҳамкорликни сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқишга қўшган улкан ҳиссаси учун Шавкат Мирзиёевни Султонликнинг олий давлат мукофоти – “Ол Саид” ордени билан тақдирлади.

 

Давлат раҳбари бундай юксак эътироф учун Ўмон Султонига самимий миннатдорлик билдириб, ушбу мукофотни бутун Ўзбекистон халқига, мамлакатлар ўртасидаги азалий дўстлик ва мустаҳкам ҳамкорликка кўрсатилган юксак ҳурмат ифодаси сифатида қабул қилишини таъкидлади.

 

Ўз навбатида, Президент Шавкат Мирзиёев Ўмон Султонини мамлакатлар ўртасидаги дўстлик ва ўзаро англашувни мустаҳкамлаш, сиёсий-дипломатик, савдо-иқтисодий, инвестициявий ва маданий-гуманитар соҳалардаги алоқаларни изчил ривожлантиришга қўшган салмоқли ҳиссаси учун “Олий Даражали Дўстлик” ордени билан мукофотлади.

 

Таъкидланганидек, ушбу мукофот Ўмон Султонининг икки томонлама муносабатларни ривожлантириш йўлидаги саъй-ҳаракатларига Ўзбекистон халқи ва давлати томонидан билдирилган юксак эҳтиром ифодасидир. Етакчиларнинг олий давлат мукофотлари билан ўзаро тақдирланиши томонларнинг кўп қиррали шерикликни янада мустаҳкамлашга бўлган қатъий интилишини намоён этди.

Президент Шавкат Мирзиёев ва Султон Ҳайсам бин Ториқ Ол Саид учрашув ўтказди

Президент Шавкат Мирзиёев ва Султон Ҳайсам бин Ториқ Ол Саид учрашув ўтказди

Ўзбекистон ва Ўмон ўртасидаги муносабатлар кейинги йилларда фаол ривожланаётгани қайд этилди.

Чилонзорда Nexia-3 дарахтга урилди: уч киши ҳалок бўлди

Чилонзорда Nexia-3 дарахтга урилди: уч киши ҳалок бўлди

ЙТҲга автомобиль руль бошқарувида юзага келган техник носозлик сабаб бўлган.

Президент Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Ўмонга борди

Президент Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Ўмонга борди

Президентни Ўмон Султони Ҳайсам бин Ториқ Ол Саид ва султонликнинг юқори даражали расмийлари кутиб олди.

Реновация эвазига 1 та уй ўрнига 2 та хонадон: Тошкентда янги имконият

Реновация эвазига 1 та уй ўрнига 2 та хонадон: Тошкентда янги имконият

Уй-жой масаласини ҳал этишнинг яна бир варианти сифатида мулкдорларга Янги Тошкент ҳудудидан хонадон ажратиш таклиф этилиши мумкин.

Бухорода ўқувчилар мажбурий меҳнатга жалб қилин-дими? Мактаб бошқармаси изоҳ берди

Бухорода ўқувчилар мажбурий меҳнатга жалб қилин-дими? Мактаб бошқармаси изоҳ берди

Мактабнинг том қисми қулаган, бошқа хоналарида ҳам конструктив нуқсонлар аниқланган бўлиб, бино фойдаланишга яроқсиз деб топилган.

22 даража илиқ бўлади: ҳафта давомида об-ҳаво қандай ўзгаради?

22 даража илиқ бўлади: ҳафта давомида об-ҳаво қандай ўзгаради?

Тошкент шаҳрида ҳафта давомида ёғингарчилик кутилмайди.

Фоҳишаликка жалб этишмоқчи бўлди: Тошкент аэропортида одам савдосининг олди олинди

Фоҳишаликка жалб этишмоқчи бўлди: Тошкент аэропортида одам савдосининг олди олинди

Гумонланувчи жабрланувчига чет элда мўмай даромад топишни ваъда қилган.

Фирибгарлик ҳақида хабар тушиши билан чора кўрилади: Ўзбекистонда 24/7 марказ ташкил этилади

Фирибгарлик ҳақида хабар тушиши билан чора кўрилади: Ўзбекистонда 24/7 марказ ташкил этилади

У орқали киберфирибгарлик ҳақида хабар келиши билан пул ҳаракати кузатилиб, тезкор чоралар кўрилади.