Ўзбекистон

Шавкат Мирзиёев Ломбардия губернатори билан учрашув ўтказди

Ўзбекистон билан Ломбардия вилояти ўртасида кенг кўламли ҳамкорлик дастури тайёрланади.

Шавкат Мирзиёев Ломбардия губернатори билан учрашув ўтказди

 

Италияга расмий ташрифининг иккинчи кунида Шавкат Мирзиёев Ломбардия губернатори Аттилио Фонтана билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди. 

 

Учрашув аввалида давлат раҳбари Аттилио Фонтанани губернатор этиб қайта сайлангани билан табриклади ва ушбу лавозимдаги фаолиятига муваффақиятлар тилади. Шунингдек, Италия президенти Сержо Маттарелла ва Бош вазир Жоржа Мелони билан ўтган музокаралар самарали бўлгани мамнуният билан қайд этилиб, улар давомида ҳудудлараро алоқаларни ривожлантириш қўллаб-қувватлангани таъкидланди.

 

Учрашувда, энг аввало, савдо-иқтисодий соҳадаги ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг амалий жиҳатлари муҳокама қилинди.

 

«Ўтган йилда Ўзбекистон ҳудудларининг Ломбардия билан товар айирбошлаш ҳажми 83 фоизга ошди. Апрель ойида Милан ва Тошкент ўртасидаги авиақатновлар қайта тикланди. Ҳудуднинг Pietro Fiorentini, Terranova, Danieli, Fin. Opera каби етакчи компаниялари билан мустаҳкам шериклик алоқалари йўлга қўйилган», — дейилади хабарда.

 

Шавкат Мирзиёев шунингдек, қўшма савдо ва инвестиция лойиҳалари портфелини кенгайтириш, Италиянинг илғор технология ва билимларини Ўзбекистон иқтисодиёти тармоқларига янада кенг жалб қилиш муҳимлигини таъкидлади. Бундан ташқари, Ломбардия билан кенг кўламли ҳамкорлик дастурини тез фурсатда тайёрлаш, Самарқандда қўшма инвестиция форумини ўтказиш зарурлиги кўрсатиб ўтилди.

 

Саноат кооперациясини ривожлантириш, тадбиркорлик ташаббусларини илгари суриш учун қулай шароитлар яратиш, тиббиётда давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга ошириш, инновацияларни ривожлантириш, маданий-гуманитар алоқаларни кенгайтириш, шу жумладан маданият кунларини ўтказиш масалаларига алоҳида этътибор қаратилди.

 

Губернатор Ломбардия ишбилармон доираларининг Ўзбекистондаги лойиҳа ва ташаббуслари ҳар томонлама қўллаб-қувватланаётгани учун Ўзбекистон Президентига самимий миннатдорлик билдирди ҳамда Ўзбекистон билан кенг кўламли ва ўзаро манфаатли шерикликка кўмаклашишга тайёрлигини таъкидлади.

 

Учрашув якунида Шавкат Мирзиёев раҳбари Аттилио Фонтанага 2026 йилда Ломбардияда бўлиб ўтадиган қишки Олимпия ўйинларига тайёргарлик кўришда муваффақиятлар тилади.

custom img

Ислом цивилизацияси маркази жаҳон медиасига буюк мероснинг янги таянч нуқтаси сифатида тақдим этилди

Қарийб 50 давлатдан 300 нафарга яқин медиа ва экспертлар иштирокидаги форумда Ислом цивилизацияси марказининг халқаро медиа салоҳияти ҳамда буюк меросни замонавий мультимедиа форматларида ёритиш масалалари кўриб чиқилди.

custom img

Ўзбекистонда ишсизлик ва қашшоқлик даражаси 4,5 фоизгача пасайди

Йилнинг биринчи ярмида 506 минг киши доимий иш билан таъминланди.

custom img

Фарғонада Lacetti йўл четидаги устун ва дарахтга урилиб, ағдарилди

Ҳайдовчига воқеа жойида тиббий ёрдам кўрсатилган.

custom img

“Миллий манфаатларни ҳимоя қилиш, дунёдан ёпилиш дегани эмас” — Шерзод Асадов

Президент матбуот котиби Шерзод Асадов Тошкентдаги Ислом цивилизацияси марказида ўтказилаётган “Ислом цивилизацияси: янги дунё, янги ташаббуслар” халқаро медиа форумида замонавий журналистика, сунъий интеллект, сўз эркинлиги ва миллий медиа масалаларига тўхталди.

custom img

Ўзбекистоннинг давлат қарзи 48,3 млрд долларга етди

Давлат қарзининг 40,7 млрд доллари ташқи, 7,6 млрд доллари эса ички қарз ҳиссасига тўғри келади.

custom img

Таълим кредити олиш тартиби: кимларга ва қанча миқдорда берилади?

Талабалар учун таълим кредити олиш тартиби ва асосий шартлар маълум қилинди.

custom img

Сурхондарёда 4 аёл бир аёлни самосуд қилди

Жанжалга ер масаласи сабаб бўлган.

custom img

Ўзбекистонда янги пенционерларнинг 61 фоизи тўлиқ иш стажига эга эмас

2010 йилда бу кўрсаткич 6 фоизни ташкил қилган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"