Ўзбекистон

Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати пасайиши кутилмоқда

Республикага Кавказ ҳудудларидан нисбатан бироз салқин ҳаво кириб келиши ҳисобига иссиқ бироз пасаяди.

Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати пасайиши кутилмоқда

 

Кавказ ҳудудларидан Ўзбекистонга нисбатан бироз салқин ҳаво кириб келиши ҳисобига 20 июндан бошлаб иссиқ бироз пасаяди. Натижада ҳаво ҳарорати иш ҳафтасининг охиригача 33-38 даража атрофида бўлади. Республиканинг жанубий ҳудудларида иссиқ ҳаво массасининг таъсири сақланиб туради. Ҳарорат асосан 39-41 даража, Сурхондарё вилоятида ҳафта ўртасига келиб, баъзи жойларда 42-44 даражагача бўлади.

 

«Шунингдек, 20 июнда Фарғона водийси вилоятларида, Тошкент вилоятининг баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳафтанинг биринчи ярмида об–ҳавонинг беқарорлиги республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сақланиб туради – баъзи жойларда қисқа муддатли момақалдироқли ёмғирлар ёғади. Бугун куннинг иккинчи ярмида ва эртага баъзи жойларда ёмғир кучли ёғади, дўл ёғиши эҳтимолдан ҳолис эмас», — дейилади «Ўзгидромет» хабарида.

 

Қайд этилишича, 19-20 июнь кунлари республика бўйича баъзи жойларда, 23 июнда жанубда ва чўл ҳудудларда шамолнинг кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши кутилмоқда.

 

Тошкент шаҳрида ҳаво ҳарорати иш ҳафтасининг охиригача 35-37 даража атрофида бўлади.

Ўзбекистон ва Туркия ҳамкорликни кенгайтирмоқда: қатор муҳим битимлар имзоланди

Ўзбекистон ва Туркия ҳамкорликни кенгайтирмоқда: қатор муҳим битимлар имзоланди

Савдо, ижтимоий таъминот ва чегара орқали товарлар ҳамда транспорт воситалари ҳаракати бўйича ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилган ҳужжатлар қабул қилинди.

Ўзбекистон ва Туркия Президентлари учрашув ўтказди

Ўзбекистон ва Туркия Президентлари учрашув ўтказди

Икки мамлакат етакчилари кенг қамровли стратегик шерикликни янада чуқурлаштириш масалаларини муҳокама қилдилар.

Доҳада Ўзбекистондаги ислом цивилизацияси маркази тақдимоти ўтказилди

Доҳада Ўзбекистондаги ислом цивилизацияси маркази тақдимоти ўтказилди

Тақдимотда Ўзбекистон ва Қатар вакиллари буюк алломалар мероси, ислом илмлари ривожи ҳамда икки мамлакат ўртасидаги илмий-маърифий ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилиши кутилмоқда.

Ўзбекистон Президенти Туркияга етиб борди

Ўзбекистон Президенти Туркияга етиб борди

Президенти Шавкат Мирзиёев ва рафиқасини Туркия Республикаси вице-президенти Жавдат Йилмаз ва бошқа расмийлар кутиб олди.

Лицензиясиз Умра ташкил этиш: Андижон ва Фарғонада ноқонуний ҳолатлар фош этилди

Лицензиясиз Умра ташкил этиш: Андижон ва Фарғонада ноқонуний ҳолатлар фош этилди

Фуқаролардан жами 6 500 доллар талаб қилинган, ҳолатлар юзасидан тергов олиб борилмоқда.

Қаршида 21 ёшли қиз операциядан кейин вафот этди: прокуратура текширув бошлади

Қаршида 21 ёшли қиз операциядан кейин вафот этди: прокуратура текширув бошлади

Қизнинг аҳволи операциядан тўрт кун ўтиб оғирлашган.

Самарқандда ўқитувчи ўқувчи қизни калтаклади: расмий муносабат билдирилди

Самарқандда ўқитувчи ўқувчи қизни калтаклади: расмий муносабат билдирилди

Ҳолат мактаб таълими бошқармаси ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўрганилмоқда.

Бир ойда 21 мингдан ортиқ баённома: автобусда йўл ҳақини тўламаганлар кўпайди

Бир ойда 21 мингдан ортиқ баённома: автобусда йўл ҳақини тўламаганлар кўпайди

Тошкентда чиптасиз юришга қарши назорат кучайди.