энг долзарб

OceanGate: «Титан» сувости кемаси аъзолари ҳалок бўлган

АҚШ қирғоқни қўриқлаш хизмати кемадаги беш киши ҳалок бўлганини тасдиқлаб, уларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдирди.

OceanGate: «Титан» сувости кемаси аъзолари ҳалок бўлган

 

OceanGate компанияси 19 июн куни Атлантика океанида “Титаник” чўкиб кетган жойга тушиш чоғида ғойиб бўлган “Титан” сувости кемасининг беш нафар йўловчисини ҳалок бўлган деб ҳисобламоқда. OceanGate'нинг тегишли баёноти 22 июнь, пайшанба куни CNN медиа-компанияси томонидан тарқатилди.

 

"Бизнинг юрагимиз мана шу фожиали вақтда беш руҳ ва уларнинг ҳар бир оила аъзоси билан. Биз ҳаётдан кўз юмганлар ва биз билган ҳар бир инсонга улар олиб келган қувончни хотирада сақлаб қоламиз", — дейилади баёнотда.

 

Аввалроқ CNN телеканали "Титан"нинг ташқи корпуси бўлган қолдиқлар батискаф йўқолган жой яқинида топилганини хабар қилган эди.

 

"Титан"да бўлган беш киши ҳалок бўлганини АҚШ қирғоқни қўриқлаш хизмати тасдиқлаб, уларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдирди. Унинг версиясига кўра, батискафда портлаш содир бўлган - ичкарига йўналтирилган портлаш. Бу нима сабабдан ва қачон содир бўлгани ҳозирча номаълум.

 

"Титан" бортида британиялик тадбиркор Ҳамиш Хардинг, покистонлик тадбиркор Шаҳзода Довуд ва унинг 19 ёшли ўғли, OceanGate бош директори ва асосчиси Стоктон Раш ҳамда француз тадқиқотчиси Пол-Анри Наржолет бўлган.

 

The New York Times газетаси Стоктон Рашнинг рафиқаси Венди Раш 1912 йилда "Титаник" бортида ҳалок бўлган Исидор Штраус ва унинг рафиқаси Иданинг невараси эканини маълум қилди. Уларнинг ҳаёти Жеймс Кэмероннинг "Титаник" филмида машҳур саҳна олинишига туртки берган: ҳалокат пайтидаги кекса эр-хотин. Штрауслар биринчи класс йўловчилари эди. Улар қутқарув қайиғига чиқишдан бош тортган, чунки бортда ҳали аёллар ва болалар бўлган.

Президент Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга таъзия йўллади

Президент Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга таъзия йўллади

Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штатида бўрон оқибатида камида 111 киши ҳалок бўлиб, 72 киши жароҳат олган.

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Тадбирда 50 дан ортиқ давлат делегациялари, жумладан, Ўзбекистон вакиллари иштирок этмоқда.

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Халқаро музокараларда Ўзбекистон экологик ислоҳотлар, SEB ва AMTB бўйича янги механизмларни жорий этиш, шунингдек экологик жараёнларда сунъий интеллектдан фойдаланиш масалаларини муҳокама қилмоқда.

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Меморандум доирасида “Ўзметкомбинат” ходимлари учун 500 та махсус грант ажратилиши белгиланди.

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

Zamon.uz мухбири Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчисидан мамлакатдаги журналистлар ва сўз эркинлиги ҳақидаги фикрларига қизиқди.

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Қиймати 100 миллиард доллардан ошиши мумкин бўлган лойиҳа еттита йирик қувур линиясини ўз ичига олади.

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Минтақадаги аксарият давлатларда ўғил болалар ўлими қизларга нисбатан юқори бўлиб қолмоқда.

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Бутунжаҳон уруғ омбори табиий офатлар, глобал можаролар, молиявий инқирозлар ёки технологик носозликлар каби глобал таҳдидлар остида ҳам ўсимлик турларининг йўқолиб кетиш хавфини минималлаштирадиган муҳим халқаро ташаббус ҳисобланади.