Иқтисодиёт

Марказий банк томонидан 2023 йилнинг 6 ойида муомалага қўшимча 6 трлн сўм нақд пул чиқарилди

Банк кассаларидан берилган нақд пуллар 2023 йилнинг 6 ойида 187,3 трлн сўмни ташкил этди.

Марказий банк томонидан 2023 йилнинг 6 ойида муомалага қўшимча 6 трлн сўм нақд пул чиқарилди

 

Марказий банк маълумотларига кўра, жорий йилнинг 6 ойи мобайнида муомалага қўшимча 6 трлн сўм нақд пуллар чиқарилди ва 1 июль ҳолатига нақд пулларнинг умумий пул массасидаги улуши 24,8 фоизни ташкил этди.

 

Банклар орқали нақд пул айланмаси 2023 йил январь-июнь ойларида 369,7 трлн сўмни ташкил этгани ҳолда, 2022 йилнинг мос даврига нисбатан 16,9 фоизга ошди. Жумладан, банкларга нақд пул тушумлари ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 19,8 фоизга ўсиб, 182,4 трлн сўмни ташкил қилди.

 

Шунингдек, 2023 йил 6 ойида банк кассаларидан (шу жумладан, банкоматлардан) берилган нақд пуллар 2022 йил мос даврига нисбатан 14,2 фоизга кўпайди ва 187,3 трлн сўмни ташкил этди.

 

Шу билан бирга, 2023 йил январь-июнь ойларида банк карталарига кирим қилинган маблағлар (359,2 трлн сўм) 2022 йилнинг мос даврига нисбатан 1,6 баробарга ошди, ушбу даврда банк карталаридаги 86,4 трлн сўм маблағлар нақдлаштириб олинган.

 

Бундан ташқари, 2022 йилнинг биринчи ярим йиллигида банк карталарга келиб тушган маблағларнинг 28,1 фоизи нақдлаштириб олинган бўлса, бу кўрсаткич жорий йилнинг мос даврида 24,0 фоизни ташкил этди.

custom img

Дунё чуқур қайта қуриш жараёнларини бошидан кечирмоқда — Президент Шавкат Мирзиёев

Президент Шавкат Мирзиёев Петербург халқаро иқтисодий форумининг ялпи йиғилишида нутқ сўзламоқда.

custom img

Тошкентда бир соатлик электр узилиши иқтисодиётга 3,5 млн доллар зарар етказиши мумкин

Айрим омиллар сабаб реал зарар бироз камроқ бўлиши, иккиламчи оқибатлар ҳисобга олинганда эса йўқотишлар каррасига ортиши эҳтимоли бор.

custom img

Май ойида сўм курси қандай ўзгарди?

Апрелдаги мустаҳкамланишдан сўнг миллий валюта май ойида долларга нисбатан қадрсизланди. Сўмнинг кунлик тебранувчанлиги эса сезиларли ошди.

custom img

Ўзбекистоннинг давлат қарзи 2026 йил I чоракда 47 млрд долларга етди

Мазкур миқдорнинг 85 фоизи ташқи, 15 фоизи ички қарз ҳиссасига тўғри келади.

custom img

Ўзбекистон илк бор халқаро IPО орқали 600 миллион доллардан ортиқ инвестиция жалб қилди

“Ўзбекистон Республикаси Миллий инвестиция жамғармаси” акциялари Лондон ва Тошкент фонд биржаларида оммавий савдога чиқарилди.

custom img

Қозоғистоннинг Евроосиё банки Ўзбекистондан чиқиши ортидан миллиардлаб зарар кўрди

Зарар инвестициялар қадрсизланиши натижасида юзага келган.

custom img

Ўзбекистонда ташкилот ва муассасалар 178,1 трлн сўмлик солиқ ва божхона имтиёзларидан фойдаланди

143 205 та субъект солиқ имтиёзларидан, 15 346 та ташкилот божхона имтиёзларидан фойдаланган.

custom img

Ўзбекистонга 2026 йилда 53 миллиард доллар хорижий инвестиция жалб этилади

Президент барча раҳбарлар учун инвестиция сифати асосий мезон бўлиши шартлигини билдирди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"