Ўзбекистон

Ўзбекистонда термик депрессия кузатилди

Натижада Ўзбекистонга Туркманистон орқали Эрондан иссиқ тропик ҳавонинг кириб келиши кучайди.

Ўзбекистонда термик депрессия кузатилди

 

«Ўзгидромет» маълумотларига кўра, 11 июлдан бошлаб Ўзбекистон ҳудуди бўйича термик депрессия кузатилди — бу одатда Ўрта Осиёнинг барча ҳудудлари бўйича энг иссиқ об-ҳаво даври билан боғлиқ бўлган синоптик жараёндир.

 

Натижада Ўзбекистон ҳудудига Туркманистон орқали Эрон ҳудудларидан иссиқ тропик ҳавонинг кириб келиши кучайди.

 

Шундан сўнг 11-13 июль кунлари иссиқ максимал ривожланиш кўрсаткичларига етди. Ҳаво ҳарорати 40-42 даражагача, Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Навоий, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида 43-45 даражагача, Қизилқум чўлининг ғарбида баъзи жойларда 46 даражагача кўтарилди.

 

Қайд этилишича, дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати 33-38 даражадан ошмайди, фақат баъзи жойларда 39-40 даражага етади. Бироқ кейинги ҳафтанинг бошида ҳаво ҳарорати бироз кўтарилади, аммо бу кўтарилиш яна қисқа муддатли бўлади.

 

Маълумот учун, термик депрессиянинг давомийлиги 2-3 кундан 5-7 кунгача ўзгариб туради, айрим йилларда эса 1,5-2 ҳафтагача сақланиб туриши мумкин.

Ўзбекистон ва Туркия ҳамкорликни кенгайтирмоқда: қатор муҳим битимлар имзоланди

Ўзбекистон ва Туркия ҳамкорликни кенгайтирмоқда: қатор муҳим битимлар имзоланди

Савдо, ижтимоий таъминот ва чегара орқали товарлар ҳамда транспорт воситалари ҳаракати бўйича ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилган ҳужжатлар қабул қилинди.

Ўзбекистон ва Туркия Президентлари учрашув ўтказди

Ўзбекистон ва Туркия Президентлари учрашув ўтказди

Икки мамлакат етакчилари кенг қамровли стратегик шерикликни янада чуқурлаштириш масалаларини муҳокама қилдилар.

Доҳада Ўзбекистондаги ислом цивилизацияси маркази тақдимоти ўтказилди

Доҳада Ўзбекистондаги ислом цивилизацияси маркази тақдимоти ўтказилди

Тақдимотда Ўзбекистон ва Қатар вакиллари буюк алломалар мероси, ислом илмлари ривожи ҳамда икки мамлакат ўртасидаги илмий-маърифий ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилиши кутилмоқда.

Ўзбекистон Президенти Туркияга етиб борди

Ўзбекистон Президенти Туркияга етиб борди

Президенти Шавкат Мирзиёев ва рафиқасини Туркия Республикаси вице-президенти Жавдат Йилмаз ва бошқа расмийлар кутиб олди.

Лицензиясиз Умра ташкил этиш: Андижон ва Фарғонада ноқонуний ҳолатлар фош этилди

Лицензиясиз Умра ташкил этиш: Андижон ва Фарғонада ноқонуний ҳолатлар фош этилди

Фуқаролардан жами 6 500 доллар талаб қилинган, ҳолатлар юзасидан тергов олиб борилмоқда.

Қаршида 21 ёшли қиз операциядан кейин вафот этди: прокуратура текширув бошлади

Қаршида 21 ёшли қиз операциядан кейин вафот этди: прокуратура текширув бошлади

Қизнинг аҳволи операциядан тўрт кун ўтиб оғирлашган.

Самарқандда ўқитувчи ўқувчи қизни калтаклади: расмий муносабат билдирилди

Самарқандда ўқитувчи ўқувчи қизни калтаклади: расмий муносабат билдирилди

Ҳолат мактаб таълими бошқармаси ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўрганилмоқда.

Бир ойда 21 мингдан ортиқ баённома: автобусда йўл ҳақини тўламаганлар кўпайди

Бир ойда 21 мингдан ортиқ баённома: автобусда йўл ҳақини тўламаганлар кўпайди

Тошкентда чиптасиз юришга қарши назорат кучайди.