Ўзбекистон

Соғлиқни сақлаш соҳасида Италия тажрибаси жорий этилади

Ўзбекистоннинг тиббиёт, тиббий таълим ва фармацевтика соҳаларида Италия тажрибасини жорий этиш масалалари муҳокама қилинди

Соғлиқни сақлаш соҳасида Италия тажрибаси жорий этилади

 

Ўзбекистон элчихонаси кўмагида соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов ва Италиянинг Ломбардия соғлиқни сақлаш ҳудудий маслаҳатчиси Гвидо Бертоласо ўртасида онлайн учрашув ташкил этилди, деб хабар бермоқда «Дунё».

 

Келтирилишича, вазир Ўзбекистон тиббиёт, тиббий таълим ва фармацевтика соҳаларида Италия тажрибасини жорий этиш мақсадида бир қатор муҳим таклифлар, жумладан икки мамлакат соҳа вакиллари, етакчи компаниялари иштирокида Ўзбекистонда тиббиёт ва фармацевтика саноати форумини ташкил этиш ташаббуси билдирилди.

 

Соғлиқни сақлаш вазири Ўзбекистондаги мавжуд соғлиқни сақлаш тизимини янада ривожлантириш бўйича тегишли учрашув ва музокаралар ўтказиш мақсадида Ломбардия делегациясини Ўзбекистонга ташриф билан келишга таклиф қилди. Ломбардия соғлиқни сақлаш ҳудудий маслаҳатчиси Гвидо Бертоласо билдирилган таклифларни катта қизиқиш билан қабул қилиб, Ломбардия илғор тажрибасини Ўзбекистонда жорий этиш бўйича ўзаро ҳамкорлик қилишга тайёр эканлигини маълум қилди.

 

Гвидо Бертоласонинг айтишича, Ломбардия соғлиқни сақлаш тизими инновацион тиббий ва жарроҳлик технологиялари кенг қўлланилиши, шифокорларни ўқитишнинг замонавий усулларидан фойдаланиши ҳамда илмий изланишлар олиб борилиши билан ажралиб туради.

 

Учрашув якунида муҳокама қилинган масалалар ижроси бўйича «Йўл харита»сини ишлаб чиқиш юзасидан келишувга эришилди.

Амударё қуриб боряптими? Вазирлик вазиятга изоҳ берди

Амударё қуриб боряптими? Вазирлик вазиятга изоҳ берди

Амударёнинг қуриб бораётгани ҳақида ижтимоий тармоқларда хабарлар пайдо бўлди.

Мажбурий никоҳ, зўравонлик: Туркиядаги 17 ёшли қиз Ўзбекистонга қайтарилди

Мажбурий никоҳ, зўравонлик: Туркиядаги 17 ёшли қиз Ўзбекистонга қайтарилди

Қиз Туркияга ўқиш баҳонасида олиб борилган.

Метро пандуслари нега ишламаяпти? Метрополитен изоҳ берди

Метро пандуслари нега ишламаяпти? Метрополитен изоҳ берди

Электрон кўтаргичлар бўйича масъул ташкилотларга мурожаатлар юборилган.

680 минг сўм сақлаб қолинади: банкларнинг кредит пулини автоматик ечишига чеклов қўйилади

680 минг сўм сақлаб қолинади: банкларнинг кредит пулини автоматик ечишига чеклов қўйилади

Банклар барча карталардаги жами қолдиқ меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг ярмидан камайиб кетишига йўл қўймаслиги керак.

Никоҳ статистикаси: ярим йилда 694 нафар аёл 50 ёшдан кейин турмуш қурди

Никоҳ статистикаси: ярим йилда 694 нафар аёл 50 ёшдан кейин турмуш қурди

Ўзбекистонда 2026 йилнинг январь–июнь ойларида 92,3 мингта никоҳ қайд этилди.

Тошкентда иссиқ сув 5 кунга ўчирилади: манзиллар маълум қилинди

Тошкентда иссиқ сув 5 кунга ўчирилади: манзиллар маълум қилинди

Бунга қозонхоналарда режали профилактика ишлари олиб борилиши сабаб бўлади.

Дарсдан чиқариб, хонага олиб кирган: ўқувчига шилқимлик қилган техникум ходими ишдан олинди

Дарсдан чиқариб, хонага олиб кирган: ўқувчига шилқимлик қилган техникум ходими ишдан олинди

Шунингдек, яна икки ходим ишдан бўшатилиб, уч нафарига ҳайфсан берилган.

1,2 кг дан ортиқ наркотик моддалар: Тошкентда интернет наркодўкони «закладчик»и ушланди

1,2 кг дан ортиқ наркотик моддалар: Тошкентда интернет наркодўкони «закладчик»и ушланди

Йигит муқаддам ўғирлик билан боғлиқ жиноят учун судланган.