Ўзбекистон

Ўзбекистонда ҳар ўнинчи бола тўйиб овқатланмасликдан азият чекмоқда

Ўзбекистондаги болаларнинг 10,8 фоизи ривожланишдан ортда қолаётгани маълум қилинди

Ўзбекистонда ҳар ўнинчи бола тўйиб овқатланмасликдан азият чекмоқда

 

Халқаро озиқ-овқат сиёсати илмий тадқиқот институти катта илмий ходими Комилжон Акрамовнинг таъкидлашича, Ўзбекистонда ҳар ўн нафар боладан бири овқатланишдаги муаммо сабаб ривожланишдан ортда қолган. Мутахассисга кўра, бу рақам бутун Ўзбекистон бўйича ўртача олинган. Вилоятлар ўртасида фарқ икки хонали рақамгача етади.

 

Мутахассис озиқ-овқат хавфсизлиги ва Ўзбекистон иқтисодиёти билан боғлиқ масалаларга тўхталиб, Ўзбекистондаги болаларнинг 10,8 фоизи ривожланишдан ортда қолаётгани айтиб ўтган.

 

Комилжон Акрамов ушбу сўзларига мисол ўлароқ бугунги кунга келиб қозоғистонлик болаларнинг бўйлари ўзбекистонликларникидан бироз юқори эканлигини айтиб ўтган. Унинг таъкидлашича, СССР пайтида қозоғистонлик болаларнинг бўйлари ўзбекистонликларга нисбатан паст бўлган.

 

Мутахассис болаларнинг етарли ва тўғри овқатланмагани учун жисмоний ривожланишдан ортда қолишини бўй ўсиши ва мия ишлашига таъсири борлигини маълум қилган.

Президент V ёзги Параосиё ўйинлари ғолиблари ва иштирокчиларига табрик йўллади

Президент V ёзги Параосиё ўйинлари ғолиблари ва иштирокчиларига табрик йўллади

Шавкат Мирзиёев спортчиларнинг ота-оналари ва мураббийларига ҳам миннатдорлик билдирди.

Мақсадли қабул имтиҳонлари: талабгорлар учун рухсатномалар эълон қилинди

Мақсадли қабул имтиҳонлари: талабгорлар учун рухсатномалар эълон қилинди

Хорижий ва нодавлат ОТМларга мақсадли қабул учун ажратилган жами 1652 та квота доирасидаги тест синовлари 28 октябрь куни ўтказилади.

145 медаль, тарихий натижа: Ўзбекистон паралимпиячилари кучли учликда

145 медаль, тарихий натижа: Ўзбекистон паралимпиячилари кучли учликда

Бу делегация тарихидаги энг яхши натижа бўлди.

Эрон элчиси ТИВга чақиртирилди: Ўзбекистон норозилик нотасини топширди

Эрон элчиси ТИВга чақиртирилди: Ўзбекистон норозилик нотасини топширди

Эроннинг хориждаги элчихоналари Самарқанднинг тарихий-маданий меросини форс цивилизациясига боғловчи постлар эълон қилганди.

Президент ички ишлар органлари ходимларига табрик йўллади

Президент ички ишлар органлари ходимларига табрик йўллади

Президент Шавкат Мирзиёев жиноятларнинг олдини олиш, кибержиноятчиликка қарши курашиш ва фуқароларнинг ички ишлар органларига ишончини мустаҳкамлаш устувор вазифалар эканини таъкидлади.

Тошкент ҳавоси ифлосланмоқда: кўчаларга сув пуркаш ишлари кучайтирилди

Тошкент ҳавоси ифлосланмоқда: кўчаларга сув пуркаш ишлари кучайтирилди

Ушбу жараёнга қарийб 100 та махсус техника жалб қилинган.

54,8 трлн сўм ундирилди: МИБ ўтган йилги натижадан 14,4 трлн сўмга ошди

54,8 трлн сўм ундирилди: МИБ ўтган йилги натижадан 14,4 трлн сўмга ошди

Маблағларнинг асосий қисми давлат фойдасига йўналтирилди.

Уятли сўзлар ва тарқалган видео: Қўқонда эркак 10 суткага қамалди

Уятли сўзлар ва тарқалган видео: Қўқонда эркак 10 суткага қамалди

Жамоат жойида юриш-туриш қоидаларини бузган эркак жазоланди.