Жамият

Самарқандда автобус йўлини тўсганлар ушланди

Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати маълум қилди.

Самарқандда автобус йўлини тўсганлар ушланди

 

Маълум бўлишича, 2023 йил 28 июл куни соат тахминан 14:00да Жиззах вилояти «Ғаллаорол» тумани  ҳудудидан ўтувчи М-37 автомобиль йўлида вилоятлараро йўловчи ташувчи автобус ҳайдовчиси, у билан бир йўналишда ҳаракатланиб кетаётган «Дамас» русумли автомашина ҳайдовчиси йўлига чиқиб кетиши оқибатида ҳайдовчилар ўзаро йўл талашиб, тортишиб қолишган

 

Шундан сўнг, «Дамас» ҳайдовчиси Й.Ш. автомашинасини бошқариб, Самарқанд вилояти Оқдарё тумани «Ойтамғали» маҳалласи ҳудудидан ўтган М-37 автомобил йўлида, танишлари билан автомобил йўлини тўсиб, автобусни ҳаракатланишига йўл қўймасдан, автобусга шикаст етказган. 

 

Ҳодисада ҳеч ким жароҳат олмаган.

 

Ҳолат юзасидан вилоят ИИБ томонидан ўрганиш ишлари олиб борилиб, ушбу ҳолатда иштирок этган барча шахслар аниқланиб, ушланган.

 

Ҳозирда терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Ўрганишлар якуни билан ушбу ҳолатда иштирок этган барча шахсларнинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилади, хабарда.

custom img

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

custom img

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

custom img

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

custom img

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

custom img

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

custom img

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

custom img

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

custom img

Тошкентда фуқаро Tracker да бир гуруҳ кишиларни қассдан уриб юборди

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ расмий ахборот берди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"