Ўзбекистон

Тарихий шаҳарларга люкс поездлар қатнови йўлга қўйилади

Транспорт вазирлигида Италия компанияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.

Тарихий шаҳарларга люкс поездлар қатнови йўлга қўйилади

 

Транспорт вазирлигида «Arsenale Group» компанияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.

 

Учрашувда транспорт соҳасидаги ҳамкорлик масалалари ҳамда Ўзбекистоннинг тарихий шаҳарларида люкс сайёҳлик поездини ишга тушириш бўйича таклифлар муҳокама қилинди. Компания раҳбарияти вагонларни панорамали деразалар, ҳашаматли кабиналар ва ресторан вагонлари билан жиҳозлашни режалаштираётганини маълум қилган.

 

Қайд этилишича, бугунги кунда бундай поездлар қурилиш жараёнида бўлиб, 2026 йилда бундай вагонлар БАА ва Саудия Арабистонида ишга туширилиши режалаштирилган.

 

Италия компанияси люкс вагонларни Тошкент – Самарқанд - Бухоро – Хива – Тошкент йўналиши бўйича ишга туширишни таклиф қилди. Компания вакиллари вагонлар Италияда ишлаб чиқарилиши режалаштирилганлигини таъкидлади. Сайёҳлик поезди жами 33 та кабина ва умумий сиғими 66 йўловчига мўлжалланган юқори қулайликка эга 12 та люкс вагонлардан иборат бўлиши режалаштирилган.

 

Учрашув якунида томонлар ушбу масала бўйича музокараларни давом эттиришга келишиб олди.

Амударё қуриб боряптими? Вазирлик вазиятга изоҳ берди

Амударё қуриб боряптими? Вазирлик вазиятга изоҳ берди

Амударёнинг қуриб бораётгани ҳақида ижтимоий тармоқларда хабарлар пайдо бўлди.

Мажбурий никоҳ, зўравонлик: Туркиядаги 17 ёшли қиз Ўзбекистонга қайтарилди

Мажбурий никоҳ, зўравонлик: Туркиядаги 17 ёшли қиз Ўзбекистонга қайтарилди

Қиз Туркияга ўқиш баҳонасида олиб борилган.

Метро пандуслари нега ишламаяпти? Метрополитен изоҳ берди

Метро пандуслари нега ишламаяпти? Метрополитен изоҳ берди

Электрон кўтаргичлар бўйича масъул ташкилотларга мурожаатлар юборилган.

680 минг сўм сақлаб қолинади: банкларнинг кредит пулини автоматик ечишига чеклов қўйилади

680 минг сўм сақлаб қолинади: банкларнинг кредит пулини автоматик ечишига чеклов қўйилади

Банклар барча карталардаги жами қолдиқ меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг ярмидан камайиб кетишига йўл қўймаслиги керак.

Никоҳ статистикаси: ярим йилда 694 нафар аёл 50 ёшдан кейин турмуш қурди

Никоҳ статистикаси: ярим йилда 694 нафар аёл 50 ёшдан кейин турмуш қурди

Ўзбекистонда 2026 йилнинг январь–июнь ойларида 92,3 мингта никоҳ қайд этилди.

Тошкентда иссиқ сув 5 кунга ўчирилади: манзиллар маълум қилинди

Тошкентда иссиқ сув 5 кунга ўчирилади: манзиллар маълум қилинди

Бунга қозонхоналарда режали профилактика ишлари олиб борилиши сабаб бўлади.

Дарсдан чиқариб, хонага олиб кирган: ўқувчига шилқимлик қилган техникум ходими ишдан олинди

Дарсдан чиқариб, хонага олиб кирган: ўқувчига шилқимлик қилган техникум ходими ишдан олинди

Шунингдек, яна икки ходим ишдан бўшатилиб, уч нафарига ҳайфсан берилган.

1,2 кг дан ортиқ наркотик моддалар: Тошкентда интернет наркодўкони «закладчик»и ушланди

1,2 кг дан ортиқ наркотик моддалар: Тошкентда интернет наркодўкони «закладчик»и ушланди

Йигит муқаддам ўғирлик билан боғлиқ жиноят учун судланган.