Жаҳон

Саратонни бартараф этадиган ҳужайранинг янги тури аниқланди

У 80 фоиз ҳолатда муваффақиятли бўлиши айтилмоқда.

Саратонни бартараф этадиган ҳужайранинг янги тури аниқланди

 

Буюк британиялик олимлар саратонни самаралироқ бартараф этадиган махсус турдаги иммун ҳужайраларини кашф этишди. Бу ҳақда “Янги Ўзбекистон” нашри ёзмоқда.

 

Ҳужайралар бир йил аввал саратон касаллигидан даволанган беморнинг организмида аниқланган. Тадқиқот шуни кўрсатдики, бу одамнинг қонида иммун Т-ҳужайралари мавжуд. Улар оддий Т-ҳужайраларига қараганда ўсмаларни таниб олиш ва уларга ҳужум қилишда анча самарали.

 

Олимлар мазкур ҳужайралар турли оқсиллар воситасида саратон ҳужайраларини таний олишини аниқлашди. Улар бир вақтнинг ўзида бир нечта саратон турларини даволаши мумкин.

 

Қонида зарарли ҳужайралар борлиги аниқланган бемор саратоннинг ривожланган босқичидан азият чекарди. Аммо у ўсмани инфильтрация қилувчи лимфоцитлар воситасида даволанди ҳамда касалликни енгишга муваффақ бўлди.

 

Мазкур даволаш беморнинг ўсмасидан тўғридан-тўғри оқ қон ҳужайраларини ажратиб олишни ўз ичига олади. Кейин улар ўстирилади ва саратонга қарши курашиш учун сунъий равишда кучайтирилади.

 

Клиник тадқиқотлар мазкур даволаш усули тахминан 80 фоиз ҳолларда муваффақиятли бўлишини кўрсатди.

 

custom img

Кобулдаги хусусий мактабда портлаш содир бўлди, ўқувчилар жароҳатланди

Ўқувчилар дарслардан чиққанидан кейин мактаб ҳовлисига граната отилган.

custom img

Қозоғистонда 19 ёшли ўзбекистонлик келин вафот этди

У ўлимидан олдин дугонасига эри ширинлик туфайли уни урганини айтган.

custom img

Трамп Макка келишувини Яқин Шарқнинг бирлашуви деб атади

АҚШ президенти мазкур битим минтақа давлатларининг ўзини ҳимоя қилиш имкониятларини кучайтиришини таъкидлаган.

custom img

Жанубий Корея ва АҚШ қўшма ҳарбий машғулотларни бошлади

Маневрларда Жанубий Кореянинг қарийб 18 минг ҳарбий хизматчиси қатнашмоқда.

custom img

“Исроил минтақадаги урушларнинг асосий ҳаракатлантирувчи кучи” – Эрдўған

Туркия президенти Анқара тинчликка таҳдид қилинадиган ҳолатда урушдан қочмаслигини билдириб, Исроилнинг Ғазо ва Ливандаги ҳарбий амалиётларини кескин танқид қилди.

custom img

АҚШ Эронга қарши ядровий қурол ишлатиши мумкин

Собиқ конгрессмен АҚШ Эронга қарши ядровий қурол қўллаш эҳтимолини муҳокама қилаётганини маълум қилди.

custom img

Эрон АҚШ аскарларини қўлга олган ёки ўлдирганлар учун мукофот белгилади

Аёллар учун мукофот миқдори икки баравар бўлиши айтилди.

custom img

Исроил армияси “Ҳизбуллоҳ”нинг юқори мартабали қўмондони йўқ қилинганини маълум қилди

IDF қўмондоннинг Исроил ҳарбийларига қарши ҳужумларни, жумладан, дрон ҳужумларини тайёрлашда иштирок этганини билдирди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"