Ўзбекистон

Бухорода 4 кунлик чақалоқ кўчага ташлаб кетилди

Аниқланишича, чақалоқ яшаш хонадонида тиббиёт ходимларининг ёрдамисиз туғилган ҳамда онаси томонидан ташлаб кетилган.

Бухорода 4 кунлик чақалоқ кўчага ташлаб кетилди

 

Ижтимоий тармоқларда кўчага ташлаб кетилган чақалоқ суратлари тарқалди. Ҳолат юзасидан Бухоро ИИБ батафсил маълумот берди.
 

Маълум қилинишича, 8 август куни соат 01:30 ларда Қоракўл тумани  марказида тунги хизматга жалб этилган вилоят ИИБ ЖХХ ЖТСБ ППХ баталони туманлараро бўлинмаси сафдор ходими Шаҳзод Саидов ҳамда туман ИИБ ЖХХ ҲПБ профилактика инспектори катта лейтенант Ҳабиб Абдураҳмоновлар ўзларига бириктирилган ҳудудда хизмат олиб бораётганларида туман Марказий касалхонаси яқинида чақалоқ йиғисини эшитиб қолишади.
 

Натижада яқин атроф кўздан кечирилганида девор ёнида яшил рангли пакет ичида ўғил бола жинсига мансуб, тахминан 3-5 кунлик соғлом ҳолатдаги чақалоқ борлиги аниқланган. 

 

Шу пайтнинг ўзида чақалоқ ички ишлар органлари ходимлари томонидан туман Тиббиёт бирлашмаси Болалар бўлимига ётқизилиб, зарурий биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган ва соҳа мутахассислари назоратига олинган. 

 

Мазкур ҳолат юзасидан олиб борилган суриштирув ҳаракатлари давомида ушбу чақалоқ 4 август куни яшаш хонадонида ҳеч қандай тиббиёт ходимларисиз соат тахминан 08:00 лар атрофида дунёга келтирилган ва 7 август куни соат 21:00 атрофида 1995 йилда туғилган онаси томонидан ташлаб кетилгани аниқланган.

Ўзбекистон ва Туркия ҳамкорликни кенгайтирмоқда: қатор муҳим битимлар имзоланди

Ўзбекистон ва Туркия ҳамкорликни кенгайтирмоқда: қатор муҳим битимлар имзоланди

Савдо, ижтимоий таъминот ва чегара орқали товарлар ҳамда транспорт воситалари ҳаракати бўйича ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилган ҳужжатлар қабул қилинди.

Ўзбекистон ва Туркия Президентлари учрашув ўтказди

Ўзбекистон ва Туркия Президентлари учрашув ўтказди

Икки мамлакат етакчилари кенг қамровли стратегик шерикликни янада чуқурлаштириш масалаларини муҳокама қилдилар.

Доҳада Ўзбекистондаги ислом цивилизацияси маркази тақдимоти ўтказилди

Доҳада Ўзбекистондаги ислом цивилизацияси маркази тақдимоти ўтказилди

Тақдимотда Ўзбекистон ва Қатар вакиллари буюк алломалар мероси, ислом илмлари ривожи ҳамда икки мамлакат ўртасидаги илмий-маърифий ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилиши кутилмоқда.

Ўзбекистон Президенти Туркияга етиб борди

Ўзбекистон Президенти Туркияга етиб борди

Президенти Шавкат Мирзиёев ва рафиқасини Туркия Республикаси вице-президенти Жавдат Йилмаз ва бошқа расмийлар кутиб олди.

Лицензиясиз Умра ташкил этиш: Андижон ва Фарғонада ноқонуний ҳолатлар фош этилди

Лицензиясиз Умра ташкил этиш: Андижон ва Фарғонада ноқонуний ҳолатлар фош этилди

Фуқаролардан жами 6 500 доллар талаб қилинган, ҳолатлар юзасидан тергов олиб борилмоқда.

Қаршида 21 ёшли қиз операциядан кейин вафот этди: прокуратура текширув бошлади

Қаршида 21 ёшли қиз операциядан кейин вафот этди: прокуратура текширув бошлади

Қизнинг аҳволи операциядан тўрт кун ўтиб оғирлашган.

Самарқандда ўқитувчи ўқувчи қизни калтаклади: расмий муносабат билдирилди

Самарқандда ўқитувчи ўқувчи қизни калтаклади: расмий муносабат билдирилди

Ҳолат мактаб таълими бошқармаси ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўрганилмоқда.

Бир ойда 21 мингдан ортиқ баённома: автобусда йўл ҳақини тўламаганлар кўпайди

Бир ойда 21 мингдан ортиқ баённома: автобусда йўл ҳақини тўламаганлар кўпайди

Тошкентда чиптасиз юришга қарши назорат кучайди.