Саудия Мадриддан футболчи сотиб олди
У билан уч йиллик шартнома имзоланган.

Белгиялик 30 ёшли ярим ҳимоячи Янник Феррейра Карраско Мадриднинг «Атлетико» клубидан Саудия Арабистонининг «Ал-Шабаб» клубига ўтди. Бу ҳақда клубнинг ижтимоий тармоқларидаги саҳифасида хабар берилди.
Белгиялик футболчи Саудия Арабистони клуби билан 3 йиллик шартнома имзолади. Трансфернинг тахминий суммаси 15 миллион еврони ташкил қилади.
Ўтган мавсумда футболчи Испания чемпионатида «Атлетико Мадрид» сафида 35 та ўйин ўтказиб, 7 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди. Трансфермаркт маълумотларига кўра, белгиялик футболчининг нархи 25 миллион еврони ташкил қилади.








