Икарди дунёдаги энг қиммат машинани сотиб олди
Бу русумдаги машина атиги уч дона ишлаб чиқарилган.

“Галатасарой”нинг аргентиналик ҳужумчиси Мауро Икарди дунёдаги энг қиммат машинани сотиб олди. Бу ҳақда “L’Equipe” нашри хабар тарқатди.
Тажрибали ҳужумчи харид қилган “Rolls-Roys” 26 миллион евро туради. Бу русумдаги машина атиги уч дона ишлаб чиқарилган.
Улардан бири дур ишлаб чиқариш бўйича ишлайдиган миллиардерга тегишли. Иккинчи машинани эса, таниқли санъаткорлар Жай-З ва Беёнcе харид қилган. Ниҳоят, учинчиси Мауро Икардига тегди.







