«15 йиллик рақобат тугади»
Роналду Месси билан қандай муносабатда эканлигини маълум қилди.

«Ал-Наср» ҳужумчиси Криштиану Роналду «Интер Маями» ҳужумчиси Лионел Месси билан муносабатлари ҳақида гапирди.
«Ким Мессини севса Роналдуни ёмон кўради ва ким Роналдуни севса Мессини ёмон кўради. Бизнинг орамизда нафрат борми? Мен буни кўрмаяпман, 15 йиллик рақобат тугади. Бу яхши бўлди, томошабинларга ёқди. Энди сизга Криштиану Роналду ёқса, Мессидан нафратланишингиз шарт эмас. Иккаламизнинг ҳам муносабатимиз жуда яхши ва футбол тарихини ўзгартирдик. Бизни бутун дунё ҳурмат қилади, бу энг муҳими. У ўз йўлидан кетди, мен ҳам ўз йўлимдаман. Биз 15 йил давомида футбол саҳнасида рақобатлашиб келдик. Биз ҳамкасбмиз ва бир-биримизни ҳурмат қиламиз», - деди Роналду.
Аввалроқ Роналду 20 йил ичида биринчи марта «Олтин тўп»га даъвогарлар рўйхатига киритилмагани хабар қилинганди. Месси эса ўз навбатида ушбу рўйхатда етакчилик қилмоқда.







