Иқтисодиёт

Россия ёқилғи экспортини тақиқлади

Мамлакат ичида бензин нархи ошишига жавобан Россия ҳукумати автобензин ва дизель ёқилғиси экспортига вақтинчалик чекловлар эълон қилди.

Россия ёқилғи экспортини тақиқлади

 

Ўрим-йиғим кампанияси вақтида кўтарилган ички ёнилғи нархини барқарорлаштириш мақсадида Россия ҳукумати 21 сентябрдан автомобиль бензини ва дизел ёнилғиси экспортини тақиқлади. Аввалроқ Россиянинг жанубий вилоятлари ва Қримда ёнилғи тақчиллиги қайд этилганди.

 

Ёнилғи экспортини чеклаш тўғрисидаги ҳукумат қарори очиқ эълон қилинмади. Россия бош вазири Михаил Мишустин девонининг матбуот хизмати ва ҳукумат идоралари ушбу тақиқни ички бозорни ёнилғи билан тўлдириш мақсадидаги вақтинчалик чора деб атади. Қайд этилишича, кўрилган чора Россия ички бозорини ёнилғи билан тўлдиришга қаратилган.

 

Россия бош вазири ўринбосари Александр Новак 20 сентябрь куни вазирлар нархлар ошишини чеклаш бўйича радикал чоралар кўришга тайёрлигини айтди. Санкт-Петербург биржаси маълумотларига кўра, ишлаб чиқарувчилар учун қоидаларни кучайтириш фонида улгуржи нархлар пасайишни бошлади. Аммо чакана нархлар ўзгаришсиз қолди.

 

Пасайишдан кейин ҳам, 21 сентябрда АИ-92 бензинининг бир тоннаси 61,8 минг рубл, қишлоқ хўжалиги техникаси ва юк машиналари учун зарур бўлган ёзги дизел ёнилғиси бир тоннаси 71,8 минг рублни ташкил қилди. 31 июль куни нарх бир тонна учун 57 минг рублдан паст эди, яъни у 25 фоизга ўсган.

 

Нарх ошишига жаҳон бозорларидаги нархларнинг юқорилиги, рубл қадрсизланиши ва ҳукумат томонидан ёнилғи демпфери кескин қисқартирилиши – Россия ва хорижда нефт компаниялари ички бозорда нархларни ушлаб туриши эвазига бюджетдан оладиган компенсациядаги тафовут сабаб бўлди. Бюджетни тежаш мақсадида ушбу компенсация миқдори камайтирилди.

Дунё чуқур қайта қуриш жараёнларини бошидан кечирмоқда — Президент Шавкат Мирзиёев

Дунё чуқур қайта қуриш жараёнларини бошидан кечирмоқда — Президент Шавкат Мирзиёев

Президент Шавкат Мирзиёев Петербург халқаро иқтисодий форумининг ялпи йиғилишида нутқ сўзламоқда.

Тошкентда бир соатлик электр узилиши иқтисодиётга 3,5 млн доллар зарар етказиши мумкин

Тошкентда бир соатлик электр узилиши иқтисодиётга 3,5 млн доллар зарар етказиши мумкин

Айрим омиллар сабаб реал зарар бироз камроқ бўлиши, иккиламчи оқибатлар ҳисобга олинганда эса йўқотишлар каррасига ортиши эҳтимоли бор.

Май ойида сўм курси қандай ўзгарди?

Май ойида сўм курси қандай ўзгарди?

Апрелдаги мустаҳкамланишдан сўнг миллий валюта май ойида долларга нисбатан қадрсизланди. Сўмнинг кунлик тебранувчанлиги эса сезиларли ошди.

Ўзбекистоннинг давлат қарзи 2026 йил I чоракда 47 млрд долларга етди

Ўзбекистоннинг давлат қарзи 2026 йил I чоракда 47 млрд долларга етди

Мазкур миқдорнинг 85 фоизи ташқи, 15 фоизи ички қарз ҳиссасига тўғри келади.

Ўзбекистон илк бор халқаро IPО орқали 600 миллион доллардан ортиқ инвестиция жалб қилди

Ўзбекистон илк бор халқаро IPО орқали 600 миллион доллардан ортиқ инвестиция жалб қилди

“Ўзбекистон Республикаси Миллий инвестиция жамғармаси” акциялари Лондон ва Тошкент фонд биржаларида оммавий савдога чиқарилди.

Қозоғистоннинг Евроосиё банки Ўзбекистондан чиқиши ортидан миллиардлаб зарар кўрди

Қозоғистоннинг Евроосиё банки Ўзбекистондан чиқиши ортидан миллиардлаб зарар кўрди

Зарар инвестициялар қадрсизланиши натижасида юзага келган.

Ўзбекистонда ташкилот ва муассасалар 178,1 трлн сўмлик солиқ ва божхона имтиёзларидан фойдаланди

Ўзбекистонда ташкилот ва муассасалар 178,1 трлн сўмлик солиқ ва божхона имтиёзларидан фойдаланди

143 205 та субъект солиқ имтиёзларидан, 15 346 та ташкилот божхона имтиёзларидан фойдаланган.

Ўзбекистонга 2026 йилда 53 миллиард доллар хорижий инвестиция жалб этилади

Ўзбекистонга 2026 йилда 53 миллиард доллар хорижий инвестиция жалб этилади

Президент барча раҳбарлар учун инвестиция сифати асосий мезон бўлиши шартлигини билдирди.

Россия ёқилғи экспортини тақиқлади | Zamon.uz