Иқтисодиёт

Ўзбекистонда BYD электромобиллари ишлаб чиқарилади

Хитойнинг BYD компанияси хориждаги биринчи заводини Ўзбекистонда очмоқчи.

Ўзбекистонда BYD электромобиллари ишлаб чиқарилади

 

Ўзбекистон Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳамда Хитойнинг BYD автомобил ишлаб чиқарувчи компанияси ўртасида “Ўзбекистонда электр ва гибрид автомобиллар ва уларнинг бутловчи қисмларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш” инвестиция шартномаси имзоланди.

 

Унга кўра, BYD Auto ва Ўзавтосаноат АК ҳамкорлигида электромобиллар ҳамда гибрид автомобиллар ишлаб чиқариш бўйича BYD Uzbekistan Factory қўшма корхонаси ташкил этилади. Лойиҳанинг биринчи ва иккинчи босқичларида режалаштирилган ишлаб чиқариш ҳажми йилига 50 минг дона автомобилни ташкил этади, учинчи босқич якунланиши билан эса бу кўрсаткич йилига 300 минг донага етказилади.

 

Лойиҳа иштирокчиларининг таъкидлашича, BYD Uzbekistan Factory ушбу автоконцернининг Хитойдан ташқаридаги биринчи қўшма корхонасидир. Завод томонидан ишлаб чиқариладиган илк моделлар Chazor (Destroyer 05) седани ва Song Plus кроссовери бўлади.

Дунё чуқур қайта қуриш жараёнларини бошидан кечирмоқда — Президент Шавкат Мирзиёев

Дунё чуқур қайта қуриш жараёнларини бошидан кечирмоқда — Президент Шавкат Мирзиёев

Президент Шавкат Мирзиёев Петербург халқаро иқтисодий форумининг ялпи йиғилишида нутқ сўзламоқда.

Тошкентда бир соатлик электр узилиши иқтисодиётга 3,5 млн доллар зарар етказиши мумкин

Тошкентда бир соатлик электр узилиши иқтисодиётга 3,5 млн доллар зарар етказиши мумкин

Айрим омиллар сабаб реал зарар бироз камроқ бўлиши, иккиламчи оқибатлар ҳисобга олинганда эса йўқотишлар каррасига ортиши эҳтимоли бор.

Май ойида сўм курси қандай ўзгарди?

Май ойида сўм курси қандай ўзгарди?

Апрелдаги мустаҳкамланишдан сўнг миллий валюта май ойида долларга нисбатан қадрсизланди. Сўмнинг кунлик тебранувчанлиги эса сезиларли ошди.

Ўзбекистоннинг давлат қарзи 2026 йил I чоракда 47 млрд долларга етди

Ўзбекистоннинг давлат қарзи 2026 йил I чоракда 47 млрд долларга етди

Мазкур миқдорнинг 85 фоизи ташқи, 15 фоизи ички қарз ҳиссасига тўғри келади.

Ўзбекистон илк бор халқаро IPО орқали 600 миллион доллардан ортиқ инвестиция жалб қилди

Ўзбекистон илк бор халқаро IPО орқали 600 миллион доллардан ортиқ инвестиция жалб қилди

“Ўзбекистон Республикаси Миллий инвестиция жамғармаси” акциялари Лондон ва Тошкент фонд биржаларида оммавий савдога чиқарилди.

Қозоғистоннинг Евроосиё банки Ўзбекистондан чиқиши ортидан миллиардлаб зарар кўрди

Қозоғистоннинг Евроосиё банки Ўзбекистондан чиқиши ортидан миллиардлаб зарар кўрди

Зарар инвестициялар қадрсизланиши натижасида юзага келган.

Ўзбекистонда ташкилот ва муассасалар 178,1 трлн сўмлик солиқ ва божхона имтиёзларидан фойдаланди

Ўзбекистонда ташкилот ва муассасалар 178,1 трлн сўмлик солиқ ва божхона имтиёзларидан фойдаланди

143 205 та субъект солиқ имтиёзларидан, 15 346 та ташкилот божхона имтиёзларидан фойдаланган.

Ўзбекистонга 2026 йилда 53 миллиард доллар хорижий инвестиция жалб этилади

Ўзбекистонга 2026 йилда 53 миллиард доллар хорижий инвестиция жалб этилади

Президент барча раҳбарлар учун инвестиция сифати асосий мезон бўлиши шартлигини билдирди.

Ўзбекистонда BYD электромобиллари ишлаб чиқарилади | Zamon.uz