Сунъий онг инсониятга хавф туғдирадими?

Ҳаёт келажаги институти (Future of Life Institute, FLI) сунъий онг инсониятга хавф солишидан хавотирда. Ярим йил аввал у сунъий онг билан боғлиқ йирик синовларни зудлик билан тўхтатиш ҳақида очиқ хат эълон қилган эди.

Сунъий онг инсониятга хавф туғдирадими?

 

Мактуб ChatGPT ва Midjourney дастурлари технологиялар инсоннинг матн ёзиш ва санъатдаги ютуқларига максимал яқин келганини кўрсатгач, барчанинг эътибори сунъий онгга тушиши фонида ёзилган.

 

Уни имзолаганлар орасида X, Tesla ва SpaceX раҳбари Илон Маск, Apple ҳаммуассиси Стив Возняе ва ёзувчи Юваль Ной Харари ҳам бор. Улар OpenAI ва Google компанияларидан сунъий онг технологиялари жамият ва инсоният учун туғдириши мумкин бўлган жиддий хавфлар ҳақида ўйлаб кўришни сўраган. Аммо шундан кейин ҳам йирик ўйинчилар пауза қилмади. Аксинча, сунъий онг ихтироси пойгасига Meta ўзининг Llama2 ҳамда Anthropic Claude 2 тизимлари билан кириб келди.

 

Институтнинг сиёсий масалалар бўйича директори Марк Бракель улар мактубга бундай жавоб қайтарилишини кутмаганини айтди. Мактуб АҚШ Сенати тингловларида иқтибос қилинди, Европарламент эса унга расмий жавоб қайтарди.

 

Бракель Буюк Британияда ўтказилиши кутилаётган Сунъий онг хавфсизлиги бўйича глобал саммит ҳукуматларга "тормозни топа олмаётган компанияларни ўрнига қўйиш учун яхши имконият" эканини таъкидлади. Унинг фикрича, сунъий онг яқинда агентга айланиб, мустақил ҳаракатланишни бошлайди.

 

2014 йилда асос солинган Келажак ҳаёти институти цивилизация таҳдидларининг уч асосий йўналиши: Сунъий онг, биотехнологиялар ва ядро қуроли бўйича иш олиб боради. Ташкилот 2032 йилда юз бериши эҳтимоли бўлган Сунъий онг фалокати ҳақида видеоролик тайёрлаган. Унда Тайвань ва Хитой ўртасидаги муносабатлар жиддийлашуви фонида ҳарбийлар қарор чиқаришни сунъий онг зиммасига ташлаб қўяди ва бу ядро урушига сабаб бўлади. Видео сайёрада ядровий портлаш юз бериши билан якунланади.

 

Бракель дунё ана шу сценарийга яқин келиб қолганидан огоҳлантирмоқда. Унинг сўзларига кўра, келаётган йилда дронлар, сувости кемалари ва танк тизимлари мустақиллиги кучаяди.

 

Сунъий онг ишлаб чиқиш бўйича фаолият юритаётган йирик компаниялар синовларини тўхтатмаётган бўлса-да, уларнинг раҳбарлари бу тизим инсоният учун хавф солишини очиқ тан олмоқда.

 

OpenAI бош директори Сэм Альтман шу йил бошида америкалик сиёсатчиларни Сунъий онг бўйича давлат бошқарувини ишлаб чиқишга чақирди ва технология саноати жаҳонга жиддий зарар етказиши мумкинлигидан огоҳлантирди. Альтман бу турли йўллар билан юз бериши мумкинлигини ҳам таъкидлади. У кучли Сунъий онг тизимларини лицензияловчи Америка ёки глобал агентлик ташкил қилиш таклифини берди.

 

Европа бу соҳада етакчиликни қўлга олиши мумкин. Чунки ЕИда сунъий онг ҳақида қонун ишлаб чиқилмоқда. Иттифоқ институтлари айни пайтда унинг сўнгги деталлари устида ишламоқда. Европарламентда қонун лойиҳаси овозга қўйилганда 499 киши уни ёқлаб, 28 қарши ва 93 киши бетараф бўлиб овоз берди.

 

Қонунга кўра, сунъий онг тизимлари хавф даражасига кўра турли гуруҳларга бўлинади. Энг юқори хавф солувчилар тақиқланади, маълум даражада хавфли бўлган тизимлардан эса шаффофлик ва назорат талаб қилинади.

 

Европа қонун кучга киришини кутаётган бир пайтда, 1 ноябрь куни ўтказиладиган Сунъий онг хавфсизлиги бўйича глобал саммит бу соҳадаги йирик сана бўлади.

custom img

Ғазода сулҳ эълон қилинганидан бери 983 киши ҳалок бўлди

2025 йил октябрда эълон қилинган сулҳга қарамай, Ғазода ҳарбий ҳаракатлар тўхтамаяпти. Сўнгги ҳужумлардан бирида бир киши ҳалок бўлди, умумий қурбонлар сони эса қарийб минг нафарга етди.

custom img

Тошкентда ноқонуний қурол сотган шахслар ушланди

Сергели туманида рухсатномасиз сақланиб, бир неча бор сотилган пневматик қурол аниқланди. Ҳолат юзасидан тўрт нафар фуқарога нисбатан маъмурий чора кўрилди.

custom img

Эрон уран захираларига кириш йўлларини портлатиб, миналар ўрнатмоқда

Туннелларни қулатиш ва ҳудудларни миналаштириш бойитилган уранни кейинчалик текшириш, олиб чиқиш ёки қайта ишлаш жараёнини сезиларли даражада мураккаблаштириши айтилмоқда.

custom img

Ўзбекистон ТИВ раҳбари Миср Бош вазири ва ташқи ишлар вазири билан учрашди

Ўзбекистон ва Миср ўртасида ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилган қатор ҳужжатлар имзоланди.

custom img

Фарғонада талабанинг ўлимига сабаб бўлган мотоцикл ҳайдовчисига ҳукм ўқилди

Ҳайдовчи қизил чироқда тўхтамасдан, йўлни кесиб ўтаётган пиёдани уриб юборган.

custom img

Россияда авиация ёнилғиси тақчиллиги юзага келди

Самолётлар фақат парвозни амалга ошириш учун зарур бўлган ҳажмдаги авиакеросин билан таъминланмоқда.

custom img

Қашқадарёда сохта прокурор ушланди

У захирадаги кичик сержант бўлиб, фуқарони ишга киритиб қўйишни ваъда қилган.

custom img

Келажакда Жаҳон чемпионатида 64 та терма жамоа иштирок этиши мумкин

FIFА президенти Жанни Инфантино фикрига кўра, янги формат футболни янада кўпроқ мамлакатларга олиб киришга хизмат қилади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"