Иқтисодиёт

Шолц: Қозоғистон — Германиянинг нефт ва хомашё бўйича муҳим ҳамкори

Германия канцлерининг фикрича, бу ҳамкорлик Россия энергетика секторидан мустақилликка эришишга ёрдам беради.

Шолц: Қозоғистон — Германиянинг нефт ва хомашё бўйича муҳим ҳамкори

 

Германия канцлери Олаф Шолцнинг фикрича, Қозоғистон Германия учун хом нефт ва бошқа хомашё етказиб беришда муҳим ҳамкор ҳисобланади. Шолц 28 сентябрь куни Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев билан Берлинда бўлиб ўтган матбуот анжуманида Марказий Осиё давлати «хом нефт импорти каби таъминот занжирларини кенгайтириш ва Россия энергия таъминотидан мустақил қилиш учун муҳим ҳамкор», деди. 

 

Канцлер Қозоғистоннинг Россияга қарши санкцияларга риоя қилишдаги муҳим ролини қайд этди.

 

«Қозоғистон ҳукумати бизни санкциялардан бўйин товлашнинг олдини олишда қўллаб-қувватлаётгани ва фаол қарши чоралар кўраётгани яхши ва фойдали», — деди Шолц. 

 

Бу давлат Германиянинг Марказий Осиёдаги энг муҳим савдо шериги ҳисобланади, дея давом этди Германия канцлери. Тўқаев ва Шолц савдо ва инвестициялар учун шароитларни яхшилашга келишиб олди.

 

«Биз ҳуқуқий аниқлик муҳимлигини муҳокама қилдик. Президент менга мамлакатда қонун устуворлигини, инсон ҳуқуқлари ва демократик тамойилларга ҳурматни мустаҳкамлашга қаратилган режалари ҳақида гапириб берди», — деди Шолц.

 

Ўз навбатида, Тўқаев Германия Федератив Республикаси «Қозоғистоннинг Европа Иттифоқидаги стратегик ҳамкори» эканини айтди. Унинг сўзларига кўра, куни кеча Siemens, Siemens Energy, Deutsche Bahn, Linde Group ва бошқалар билан «муҳим савдо шартномалари» имзоланган. Олий мартабали меҳмон, шунингдек, Германия канцлерини Қозоғистонга ташриф буюришга таклиф қилди.

 

Айни пайтда, табиий ресурсларга бой Қозоғистон Россиянинг яқин иттифоқчиси саналади, у билан турли ҳарбий ва иқтисодий иттифоқларга эга. 29 сентябр, жума куни Тўқаев ҳамда Марказий Осиёнинг бошқа давлатлари – Ўзбекистон, Туркманистон, Қирғизистон ва Тожикистон раҳбарлари иштирок этадиган саммитга Шолц раислик қилади. Бу ушбу беш давлат етакчилари ва Европа Иттифоқининг асосий давлатларидан бирининг юқори мартабали раҳбарияти ўртасидаги биринчи саммит бўлади. 

Дунё чуқур қайта қуриш жараёнларини бошидан кечирмоқда — Президент Шавкат Мирзиёев

Дунё чуқур қайта қуриш жараёнларини бошидан кечирмоқда — Президент Шавкат Мирзиёев

Президент Шавкат Мирзиёев Петербург халқаро иқтисодий форумининг ялпи йиғилишида нутқ сўзламоқда.

Тошкентда бир соатлик электр узилиши иқтисодиётга 3,5 млн доллар зарар етказиши мумкин

Тошкентда бир соатлик электр узилиши иқтисодиётга 3,5 млн доллар зарар етказиши мумкин

Айрим омиллар сабаб реал зарар бироз камроқ бўлиши, иккиламчи оқибатлар ҳисобга олинганда эса йўқотишлар каррасига ортиши эҳтимоли бор.

Май ойида сўм курси қандай ўзгарди?

Май ойида сўм курси қандай ўзгарди?

Апрелдаги мустаҳкамланишдан сўнг миллий валюта май ойида долларга нисбатан қадрсизланди. Сўмнинг кунлик тебранувчанлиги эса сезиларли ошди.

Ўзбекистоннинг давлат қарзи 2026 йил I чоракда 47 млрд долларга етди

Ўзбекистоннинг давлат қарзи 2026 йил I чоракда 47 млрд долларга етди

Мазкур миқдорнинг 85 фоизи ташқи, 15 фоизи ички қарз ҳиссасига тўғри келади.

Ўзбекистон илк бор халқаро IPО орқали 600 миллион доллардан ортиқ инвестиция жалб қилди

Ўзбекистон илк бор халқаро IPО орқали 600 миллион доллардан ортиқ инвестиция жалб қилди

“Ўзбекистон Республикаси Миллий инвестиция жамғармаси” акциялари Лондон ва Тошкент фонд биржаларида оммавий савдога чиқарилди.

Қозоғистоннинг Евроосиё банки Ўзбекистондан чиқиши ортидан миллиардлаб зарар кўрди

Қозоғистоннинг Евроосиё банки Ўзбекистондан чиқиши ортидан миллиардлаб зарар кўрди

Зарар инвестициялар қадрсизланиши натижасида юзага келган.

Ўзбекистонда ташкилот ва муассасалар 178,1 трлн сўмлик солиқ ва божхона имтиёзларидан фойдаланди

Ўзбекистонда ташкилот ва муассасалар 178,1 трлн сўмлик солиқ ва божхона имтиёзларидан фойдаланди

143 205 та субъект солиқ имтиёзларидан, 15 346 та ташкилот божхона имтиёзларидан фойдаланган.

Ўзбекистонга 2026 йилда 53 миллиард доллар хорижий инвестиция жалб этилади

Ўзбекистонга 2026 йилда 53 миллиард доллар хорижий инвестиция жалб этилади

Президент барча раҳбарлар учун инвестиция сифати асосий мезон бўлиши шартлигини билдирди.

Шолц: Қозоғистон — Германиянинг нефт ва хомашё бўйича муҳим ҳамкори | Zamon.uz