Тошкентда 5 нафар ишчини тупроқ босиб қолди
Ҳодиса оқибатида 2 киши ҳалок бўлган.

Тошкент шаҳрининг Учтупа туманида 2 нафар фуқаро тупроқ остида қолиб кетиб вафот этди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги маълум қилди.
Қайд этилишича, Учтепа тумани "Бешкайроғоч" кўчасида олиб борилаётган коллектор курилишида (котлован қазиш вақтида) 5 нафар "Шафоат" МЧЖ ходимлари ишлаётган бўлган. Аммо тупроқ кўчиши оқибатида 2 нафар ишчи ҳаётдан кўз юмган, 1 нафар ходим айни дамда касалхонада, қолган 2 нафар ишчиларнинг аҳволи қониқарли баҳоланмоқда.
Айни дамда туман Ички ишлар бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза этувчи идоралар томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.







