Қашқадарёдаги туғуруқхонада аёллар ерда ётгани айтилмоқда
Ҳолат юзасидан ССБ маълумот берди.

Ижтимоий тармоқда Қашқадарё вилояти перинатал марказида янги кўзи ёриган аёллар ва чақалоқлар ерда ётгани ҳақида забарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси маълумот берди.
Қайд этилишича, хабарда таъкидланган маълумотлар асоссиз. 2023 йил 11 октябрь куни вилоят перинатал марказида 186 нафар ҳомиладор ва кўзи ёриган аёл мавжуд бўлган.
"Аёллар ва чақалоқларнинг бирор нафари ҳам ерда ётмаган, ҳар бир аёлга зарур шароитлар яратилган. Ҳомиладор ва туғган аёллар билан суҳбатлашилганда ҳам ушбу ҳолат тасдиқланмади", — дейилади расмий муносабатда.







