Италияда хавфли касаллик ташувчи чивинлар пайдо бўлди
Улар юқори ҳарорат туфайли кўпаймоқда.

Италияда олимлар ҳалокатли касалликларни ташувчи чивинларнинг ғайритабиий даражада юқори фаоллигини қайд этишди. Бундай ҳолат мамлакатда сўнгги ойларда ҳукм сураётган иссиқ об-ҳаво билан боғлиқ.
Мутахассисларнинг фикрича, Аэдес албопистус турига мансуб чивинлар пайдо бўлган. Ушбу турнинг сони 30 фоизга ошгани аниқланди.
ОАВ хабарларига кўра, чивинларнинг юқори фаоллигига қарши кўплаб шаҳарларда қўшимча дезинфекция ишлари олиб борилмоқда. Бироқ кўплаб италияликлар ҳали ҳам бу ҳашаротларнинг шовқини ва оғриқли чақиши ҳақида шикоят қилмоқда. Мутахассисларнинг огоҳлантиришича, чивинлар турли касалликларни олиб юриши мумкин: данг иситмаси, Зика вируси, чикунгуня иситмаси ва бошқалар.





