Бензема террорчилик ташкилотига алоқадорликда айбланди
Футболчи Фаластин халқини қўллаб-қувватлаганди.

Франция ички ишлар вазири Жералд Дарманин "Ал-Иттиҳод" ҳужумчиси Карим Бенземани террорчилик ташкилотига алоқадорликда айблади.
"Биз ҳаммамиз биламизки, жаноб Карим Бензема мазкур ташкилот билан алоқаларга эга", - деди Дарманен.
Аввалроқ, Бензема Исроил билан ҳарбий можаро шароитида Фаластин халқини қўллаб-қувватлашини билдирган эди.
Эслатиб ўтамиз, 2023 йилнинг 7 октябрь куни Ғазо секторини назорат қилувчи Фаластиннинг ХАМАС ҳаракати Исроилга ҳужум қилди, натижада исроилликлар воқеани уруш деб атади ва жавоб қайтара бошлади.







