Хитой “Ипак йўли” жамғармасига қанча маблағ қўшади?
“Бир макон, бир йўл” олий даражадаги форуми доирасида 97,2 миллиард долларлик ҳамкорлик келишувларига эришилди.

Хитой “Ипак йўли” жамғармасига 11 миллиард доллар қўшади. Хитой раҳбари Си Цзиньпин маълум қилди.
Хитой “Бир макон, бир йўл” ташаббуси лойиҳаларини биргаликда қуришни қўллаб-қувватлаш учун “Ипак йўли” жамғармасига 80 миллиард юан (10,9 миллиард доллар) қўшади.
“Хитой тараққиёт банки ва Хитой экспорт-импорт банкининг ҳар бири 350 миллиард юан (47,8 миллиард доллар) миқдорида молиялаштириш ойнасини очади ва “Бир макон, бир йўл” ташаббуси лойиҳаларини биргаликда қуришни қўллаб-қувватлаш учун Ипак йўли жамғармасига 80 миллиард юан (10,9 миллиард доллар) янги маблағлар киритилади”, — деди Хитой етакчиси.
Шунингдек, у “Бир макон, бир йўл” олий даражадаги форуми доирасида бизнес-форум ўтказилгани, унинг натижасида 97,2 миллиард долларлик ҳамкорлик келишувларига эришилганини қўшимча қилди.







