Жаҳон

Байден фаластинликлар учун 100 миллион долларлик инсонпарварлик ёрдамини эълон қилди

Пуллар «Ғазо сектори ва Ғарбий соҳилдаги Фаластин халқига» ёрдам бериш учун сарфланади.

Байден фаластинликлар учун 100 миллион долларлик инсонпарварлик ёрдамини эълон қилди

 

АҚШ президенти Жо Байден чоршанба куни берган баёнотида, 100 миллион доллар «бир миллиондан ортиқ кўчирилган ва можаролардан азият чеккан одамларни тоза сув, озиқ-овқат, гигиена воситалари, тиббий ёрдам ва бошқа зарур маҳсулотлар билан таъминлаш» учун сарфланишини айтди.

 

Оқ уйнинг таъкидлашича, «Қўшма Штатлар ишончли ҳамкорлар, жумладан, БМТ агентликлари ва халқаро ноҳукумат ташкилотлари орқали гуманитар ёрдам кўрсатмоқда».

 

Президент Байденнинг сўзларига кўра, Ғазо секторининг тинч аҳолиси вазиятда «айбдор эмас ва жабр кўрмаслиги керак. Фуқаролар ҳаётини ҳимоя қилиш ва муҳтожларга зудлик билан ёрдам бериш керак».

 

Оқ уй баёнотида, шунингдек, «Қўшма Штатлар минтақадаги ҳамкорлар билан яқин алоқани давом эттириши, хавфсизликка эришиш ва ёрдам беришга ҳаракат қилаётганларни қўллаб-қувватлаш ҳамда [фуқароларнинг] озиқ-овқат, сув, тиббий ёрдам ва уй-жойдан фойдаланишини осонлаштириш муҳимлигини таъкидлайди».

 

Аввалроқ АҚШ президенти Тел-Авивда сўзга чиқиб, Исроилни тинч аҳолининг оғир аҳволини енгиллаштириш учун Мисрдан келаётган инсонпарварлик ёрдамининг Ғазога киришига рухсат беришга чақирганди. 

 

Байденнинг ташрифи якунида Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳунинг идораси Исроилнинг Миср орқали Ғазо жанубига озиқ-овқат, сув ва дори-дармонларни жўнатишига рухсат беришини билдирган. Шу билан бирга, у ҲАМАС гаровга олганларни озод қилмагунча Исроилдан ёрдамга рухсат бермаслигини яна бир бор таъкидлади

custom img

Қозоғистонда электр скутерларни пиёдалар йўлакларида ҳайдаш тақиқланди

Чекловлар йўл-транспорт ҳодисалари сонининг ортиб бораётгани сабаб жорий этилган.

custom img

АҚШ Эрон билан алоқадор 60 дан ортиқ ташкилот, шахс ва кемага санкция жорий қилди

Вашингтоннинг мақсади Эронни халқаро миқёсда янада яккалаш ва Ислом инқилоби қўриқчилари корпусининг молиялаштириш манбаларини чеклашдан иборат.

custom img

Cингапур оилаларга ҳар бир фарзанд учун 55 минг доллардан ортиқ ёрдам беради

Мамлакат туғилиш даражасини ошириш мақсадида оилаларни қўллаб-қувватлаш чораларини кенгайтирмоқда.

custom img

АҚШ 200 минггача визаларни бекор қилиши мумкин

Виза бекор қилиниши унинг эгаси дарҳол АҚШдан депортация қилинишини англатмайди.

custom img

АҚШ Сурияни терроризмни қўллаб-қувватловчи давлатлар рўйхатидан чиқарди

Энди рўйхатда Куба, Эрон ва Шимолий Корея қолмоқда.

custom img

Эронда Трампнинг ўғлини ўлдирганлик учун 10 млн доллар мукофот ваъда қилинди

Эрон телевидениеси Баррон Трампнинг эҳтимолий манзиллари ва университетга бориш йўналиши кўрсатилган лавҳани эълон қилди.

custom img

Эрон келгуси 50 йиллик таҳдидларга тайёргарлик кўрмоқда

Мудофаа вазирлиги мамлакатга келгусида юзага келиши мумкин бўлган хавфсизлик таҳдидларини ўрганиб, мудофаа сиёсатининг узоқ муддатли йўналишларини белгилади.

custom img

“Уруш давом этаётган пайтда сайлов ўтказиш Украинани парчалаб юборади” – Зеленский

Украина президенти мамлакатда сайлов ўтказиш масаласини муҳокама қилишдан аввал уруш шароитидаги хавфсизлик муаммолари ва жамиятдаги эҳтимолий бўлинишларни ҳисобга олиш зарурлигини таъкидлаган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"