Жаҳон

АҚШда 160 га яқин автомобиль ЙТҲга учради

Тўқнашув кўприкда юз берган.

АҚШда 160 га яқин автомобиль ЙТҲга учради

 

АҚШда йирик ЙТҲ юз берди. Кўприкда қалин туман туфайли 158 та машина тўқнашиб кетди. Камида етти киши ҳалок бўлди, 25 киши касалхонага ётқизилди.


Тўқнашув вақтида машиналардан бири кўприкдан дарёга қулаб кетган, бироқ ҳайдовчи қочишга муваффақ бўлган.


Йирик авария ботқоқликларнинг ёниши натижасида юзага келган қуюқ туман туфайли юз берган. Аввалроқ метеорологлар Янги Орлеан ғарбидаги ҳудудда “супер туман” борлиги ҳақида хабар берган эди. Бу нам ва тутунли шароитда ҳосил бўладиган қалин туман бўлиб, кўришни уч метргача қисқартириши мумкин.


Қурбонлар сони ортиши мумкин, чунки хавфсизлик хизматлари вайроналарни тозалашда давом этмоқда ва қулфланган машиналарда одамлар бўлиши мумкин.

custom img

Колумбиядаги зилзила оқибатида ҳалок бўлганлар сони 132 кишига етди

1 575 та турар жой биноси зарар кўрган, мамлакатда миллий фалокат ҳолати эълон қилинган.

custom img

Трамп Эрондан АҚШ аскарлари ўлими учун компенсация талаб қилмоқда

АҚШ президенти бу масалани Теҳрон билан келгусидаги музокараларда кўтаришини айтди.

custom img

Жанубий Корея Украинага ҳалокатли қурол етказиб бермайди — Yonhap

Аввалроқ Украина президенти Владимир Зеленский Сеулни Киевга ҳаво мудофааси тизимларини етказиб беришга чақирганди.

custom img

Колумбияда 7,4 магнитудали зилзила оқибатида камида 82 киши ҳалок бўлди

Зилзила Чоко провинциясида 107 километр чуқурликда қайд этилган ва мамлакатнинг бир қатор йирик шаҳарларида ҳам сезилган.

custom img

Туркия, Покистон ва Саудия Арабистони қўшма ҳарбий машғулотлар ўтказади

Мазкур режалар уч давлат ўртасида 7 август куни имзоланган Макка келишуви доирасида амалга оширилади.

custom img

Татаристондаги дрон ҳужумида 7 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди

Ҳужум оқибатида ҳалок бўлганлар орасида Тожикистон фуқаролари ҳам борлиги хабар қилинган.

custom img

Эрон “Макка” пактидан хавотирда эмаслигини билдирди

Теҳрон янги хавфсизлик келишуви Эрон манфаатларига қарши қаратилганига асос кўрмаётганини маълум қилди.

custom img

Қозоғистон Украина бўйича музокаралар ўтказиш учун ўз ҳудудини таклиф қилди

Москва Остонанинг можарони тинч йўл билан ҳал этишга қаратилган саъй-ҳаракатларини юқори баҳоламоқда.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"