Туризм саноати пандемиядан сўнг қайта тикланди
Соҳада бандлик даражаси ўсишда давом этмоқда.

Жаҳон бўйича сайёҳлик даромади деярли 95 фоизга қайта тикланди ва 9,5 триллион долларга яқинлашди.
Бу 2019 йилги даражадан атиги 5 фоизга паст. Таҳлилчиларнинг фикрига кўра, бу кўрсаткич туризм саноати COVID-19 пандемиясидан кейин деярли тўлиқ тикланганини англатади.
Маълумотлар Жаҳон Саёҳат ва Туризм Кенгашининг жорий йилдаги тадқиқотида келтирилган. Шу билан бирга, соҳада бандлик даражаси ўсишда давом этмоқда. Сайёҳлик саноати дунёда 400 миллиондан ортиқ одамни иш билан таъминлайди.







