Абдулла Арипов Қирғизистонга боради
Бош вазир Бишкекдаги йиғилишда қатнашади

Жорий йилнинг 25-26 октябрь кунлари Бишкек шаҳрида (Қирғиз Республикаси) Шанхай ҳамкорлик ташкилоти, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги ва Евроосиё иқтисодий иттифоқи ҳукумат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилишлари бўлиб ўтади.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов бошчилигидаги ҳукумат делегацияси мазкур йиғилишларда иштирок этади.
Бишкек шаҳридаги тадбирлар доирасида икки ва кўп томонлама учрашувлар ўтказилиши ҳам кўзда тутилган.







