Украина Германиядан яна "қишки ёрдам пакети"ни кутмоқда
Ажратиладиган маблағ, биринчи галда, мамлакатнинг ҳаво мудофаа тизимини мустаҳкамлашга йўналтирилади.

Киев Германиядан 1,4 миллиард евро миқдоридаги яна бир "қишки ёрдам пакети"ни кутмоқда, бу биринчи навбатда мамлакатнинг ҳаво мудофаа тизимини мустаҳкамлашга, шунингдек, қишки ҳарбий кампанияга тайёргарлик кўришга қаратилган — бу Россия билан урушдаги иккинчи қиш бўлади.
Бу ҳақда Украина бош вазири Денис Шмигал Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида маълум қилди.
BBC нашрининг ёзишича, Киев узоқ вақтдан бери Москва украиналикларни қишда иссиқликсиз қолдириш учун энергетика инфратузилмасига атайлаб ҳаво зарбалари беришга уриниб кўришидан қўрқиб, Ғарб ҳамкорларини қўшимча ҳаво мудофаа тизимларини етказиб беришга ундаб келмоқда.







