АҚШда қуролланган шахс 22 кишини отиб ўлдирди
Бундан ташқари, 60 га яқин одамни яралаган.

Американинг Мейн штатидаги кичик Люистон шаҳрида содир бўлган отишма натижасида камида 22 киши ҳалок бўлди, 50-60 киши яраланди.
Маълумотларга кўра, жиноятчи шаҳарнинг учта жойида — бар, ресторан ва дўконда одамларга қарата автоматдан ўқ узган.
Шаҳар касалхонаси журналистларга жабрланганларнинг аниқ сонини ҳозирча айтиб бера олмаслигини билдирган.
Люистон полицияси оммавий отишмада гумонланувчи шахснинг 40 ёшли Роберт Кард эканлигини аниқлади. У ҳамон озодликда.
У қурол бўйича инструктор бўлган. Руҳий ҳолатида муаммо бўлган шахс аввал ҳам Миллий гвардия объектига ўқ узиш билан таҳдид қилган.







